Россия ҳукумати "сафарбарлик иқтисодиёти" деган истилоҳни тез-тез қўлламоқда. Ҳатто иқтисодчилар ҳам бунинг нималигини тушунишмайди, бироқ бундан хайрли бирон нима кутишмайди.Бунда давлатнинг иқтисодиётга ҳиссаси ортиб бориб, мудофаа секторига кўпроқ маблағ йўналтирилади.
Октябрь ойида Россия жанубидаги пойабзал ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳукуматдан ҳарбий сафарбарликка йўлланганлар учун пойабзалга буюртма олди. Бир неча шартномаларда 1000 ва 6500 жуфт пайтавали резина этиклар ҳақида сўз борганди.
"Бу бизга қийинчилик туғдирмади,-дейди исми сир қолишини истаган фабрика директори.-Барча муаммо буюртмани жуда тез бажариб тугатишда эди."
Натижада компания аввалги мижозлари билан гаплашиб чиқди, уларнинг буюртмаси муддати кечиктирилиб турилди, давлат буюртмаси икки ҳафтада бажариб битирилди. Тадбиркор бундай буюртмалар устида яна ҳам ишлашга тайёр, аммо ҳозирча бошқа ариза келиб тушмади.
Хабаровск ўлкасидан тадбиркор Ольга Аюханова 9418 дона йиғма кўрпаларни тикишга 44,7 млн рубллик давлат шартномасини олди, бу компания учун йирик миқдордаги буюртмадир.
Аюханова сўзларига кўра, компания ишлаб чиқаришни тўлиқ қайта кўриб чиқишга тўғри келган: 40 нафар ходим дам олиш кунисиз йиғма кўрпаларни тикиб чиққан. Бунга хом ашё бошқа етказувчи корхоналардан харид қилинди- корхона ўз обрўсини сақлаб қолиш мақсадида мазкур буюртмани қабул қилганди.
Бу тариқа давлат буюртмалари бундай олиб қараганда айни лаҳзада Россия иқтисодиётини сафарбар ҳолатга келтириш усулидир, яъни ҳарбий етишмовчиликларга у қайта мосланиб қурилмоқда.
Июлнинг ўртасида "махсус чоралар" тадбиқ этишга йўл очадиган қонун қабул қилинди: компанияларга давлат буюртмасини рад этиш тақиқланади, идоралар эса шартларни келишувдан тузилгандан сўнг ҳам ўзгартиришлари мумкин.
Корхона ходимларини шу қонунга мувофиқ тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунларида ҳам ишга чақиришлари мумкин. Бу иқтисодиёт сафарбарлигига яна бир мисолдир- айрим корхоналар чиндан тўлиқ суткали иш тартибига ўтмоқда.
Ўтган ҳафта ҳарбий транспорт учоқлари ишлаб чиқарадиган "Авиастар" Ульянов заводи худди шундай иш тартибига ўтди. Узлуксиз меҳнат жараёнига Орловдаги "Обьединение Альфапластик" резина маҳсулотлари заводи ҳам ўтишини эълон қилди, мазкур корхона Мудофаа вазирлигига қон тўхтатувчи бир неча хил жгутлар етказиб беради.
Сафарбарлик иқтисодиётининг яна бир кўриниши мавжуд- ҳарбий ўчоқларга кетган ходимлар ўрнини тўлдириш учун эндиликда талабалар жалб этилмоқда, бу меҳнат бозоридаги ёриқларни
ёпиш усули деганидир. Талабаларнинг " меҳнат сафарбарлиги" ҳақида Кемерево вилояти ҳукумати мулозимлари эълон қилишди: октябрнинг охиридан олий таълим ва коллежлар охирги курс талабалари саноат корхоналарига юборилиши бошланди.
"Талабалар сафарбар этилган юртдошлари иш ўрнини эгаллаб, соҳаси бўйича пул тўланадиган амалиётни ўтайдилар ва Кузбасс корхоналарига иш суръатини сақлаб қолишда кўмак кўрсатадилар,"-дея хабар беришди ҳудудий ҳокимиятдан.
ИҚТИСОДИЁТНИ САФАРБАР ЭТИШ НЕГА КЕРАК?
Ҳарбий сафарбарлик бошлангач, чақирилган эркаклар учун керакли буюмлар-бронежилетлар, ётоқ қоплар ва бошқа йиғма зарур нарсалар йўқлигидан шикоятлар туша бошлади.
Россия иқтисоди буни урушга етадиган миқдорда ишлаб чиқармайди, маҳсулотлар заҳираси эса йиллар давомида ўғирлаб тугатилган.
Ҳукумат буни тўғирлашга уринди. В. Путин ҳукумат қошида армия эҳтиёжини таъминлаш борасида мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга топшириқ берди- бунга шу пайтгача бевосита уруш масалалари билан шуғулланмаган бош вазир М. Мишустин бошчилик қиладиган бўлди.
Бунинг атрофида эса Россия учун одатий ҳисобланган вертикаль юзага келди: у ерда алоҳида йўналишларга масъуллар ва "реал вақт режими" да етказиб беришга назорат пайдо бўлди.
Мишустин кенгаш йиғилишлардан бирида сабарбар этилганлар учун нарсалар ишлаб чиқаришга "енгил саноатнинг барча куч-қудратини ишга солиш" га чақирганди,-жумладан жойлардаги кичик бизнес ҳам мазкур чора ичига киради. Ҳозирча бу кўринишидан давлат буюртмаси орқали юз бермоқда.
Бунга қарамасдан ҳозирда айнан сафарбарлик иқтисодиётига ўтишга чақириқлар кўп янграмоқда.
Октябрнинг ўртасида Россия халқ хўжалиги академияси ректори Владимир Мау бундай таклиф билан чиқди, -2022 йил унга оғир келди, у жиноий иш бўйича ҳибсга олинди, сўнгроқ бу иш ёпилди.
"Макроиқтисодий башоратларда ички сафарбарлик сценарийсини батафсил ишлаб чиқиш лозим, мен айнан иқтисодий сафарбарликни назарда тутяпман,"-дея маъруза қилди Мау Госдумада.
Маунинг фикрига кўра, мазкур модель бозор иқтисодиётига зид тушмайди ва советча маъмурий буйруқбозлик амалиётларига ўтишни ортидан етакламайди.
"Пандемия моҳиятан иқтисодий сафарбарликка ўтишга репетиция эди",-дея ҳисоблайди Мау.
Тўғри, мазкур ғоя сўнгроқ Марказий Банк раҳбари Э. Набиуллина томонидан танқидга тутилди. Йўналишли бошқа шаклга ўтиш бозор иқтисодиётида ютуқли бўлиш мумкин, деб баёнот қилди у.
САФАРБАРЛИК ИҚТИСОДИЁТИ ЎЗИ НИМА?
Сафарбарлик иқтисодиёти давлатнинг ролини кучайтириб, бозорни ихтисослаштиради, алоҳида ўрта ва кичик бизнес намояндалари фаолиятини институтлаштиради, шунингдек рақамлаштириш бунга моликдир. Бундай тушунтириш билан ректор В. Мао чиқди.
Бироқ иқтисодчиларнинг аксарияти, мазкур иқтисодни тушуна олмасликларини билдирмоқдалар. Бунинг мавжуд иқтисодиётдан фарқи нимада ва умуман ҳукумат уни қандай ўзгартира олиши мумкин?
"Менимча бундай иқтисодиёт ҳақида гапираётганлар қандайдир хомхаёл, тасаввурдаги иқтисодни назарда тутмоқдалар, бунда одамлар ҳозиргидек пул эвазига эмас, текинга ишлайдилар,"- дея фикрини айтади Чикаго университети профессори Константин Сонин.
У Россияда бундай ҳодисалар етарлича бўлганини эслатади: 1941 йили иқтисодиёт сафарбар этилган, лекин бу мамлакат улкан ҳудуди босиб олиниши манзарасида рўй берган-барча соҳалар автоматик равишда ҳарбий рельсларга ўтқазилган. Ҳозирда бундай йирик кўламдаги ўзгаришларга сабаблар йўқ, дея қайд этади иқтисодчи.
"Сафарбарлик иқтисодиёти нелигини ҳеч ким билмайди,-деб мазкур фикрларга қўшилади EI Business Scholle молия профессори Максим Миронов,-компанияларга топшириқ берилади, бандлик ва буюртмалар оширилади, ва ҳаммаси ресурсларга қайта йўналтирилади. Бозор иқтисодиётида давлат буюртмаси суръати бозор услубларида оширилади ва бу ресурсларга қуйилади. Аммо бу ҳозирда иш бермайди, чунки бозор рағбатидан ташқари бозорга боғлиқмас чекловлар ҳам мавжуд."
Миронов бундай чекловлар сирасига импорт муаммосини ёки санкциялар остига тушиш хавфини келтиради.
"Компания кийим-кечак ишлаб чиқаради, унга эса шинель тикинг дейишади. Тадбиркор бош тортишга важ-карсон топа олади-ҳозир унга Россия армиясини қуроллантиришдан нима наф ?"-дейди Миронов. Шундай воқеаларнинг олдини олиш мақсадида, унинг фикрича, ҳукумат сафарбарлик иқтисодиёти ҳақидаги қонунни ўйлаб топган.
"Агарда бозорда рағбат етарли бўлса, бирор нимани эълон қилиб ўтириш шарт эмас,- дейди Максим Миронов,-АҚШда HIMARS тизими етишмаганда ҳеч ким иқтисодиётни сафарбар қилиб ўтирмаган- шунчаки компанияларга буюртмани жойлаштиришган. Ҳозир ҳам иқтисодиётни сафарбар этиш бўйича ортиқча фармонлар чиқаришга ҳожат йўқ- буюртмаларни жойлаштиришнинг ўзи кифоя."
Бундай олиб қараганда ҳар ҳолда енгил саноатда мазкур сиёсат самарасини бермоқда. Росстат маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пишиқ махсус кийимлар ишлаб чиқариш 64,4% га ўсган.
Профессор Наталья Зубаревич фуқаролик ишлаб чиқаришга мудофаа буюртмаларини тиқиштиришда муаммо кўрмайди: "Агар ишга ҳақ тўланаётган бўлса, унда бизнес буюртмани олиб бажаради. Агар бизнес бунга қўл ураётган бўлса, демак фойда кўрмоқда. Сафарбарлик иқтисодиёти эса давлатнинг бозорга хос бўлмаган ўз баҳосини ўрнатишини назарда тутади. Ҳозирча режалаштирилган маълум нарх атрофига бўйсундирилгани ёки ниманидир текинга ишлаб чиқаришга мажбурлаш аломатлари кўрингани йўқ."
bbcrussian.com