Free HTML5 by FreeHTMl5.co Dec 01, 2023

АҚШда ҳарбий чақирилувдан хавотирлар ошган

Сўллар урушга чақирилиб қолишдан таҳликага тушишмоқда. Вой бунчалар ҳазилнамо гап! Кўпчилик бўлиб ўша уруш ковловчиси Байденга овоз берган ёш қатлам эндиликда Оқ уйдаги ўзларининг одами уларни урушга чақириб, унинг номидан жанг қилишга мажбурлаши мумкинлигидан юраклари така-пука. Энди эса улар ижтимоий тармоқда Байденга шуларни тўкиб сочишмоқда: "Тошингни терсанг-чи !" Амалга оширган танловларидан афсусга чўмишган.
Zero Hedge маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда Google Trendsда " ҳарбий чақирув" ва "чақирилув ёши" деган сўзлар орқали излашлар сони кўпайган. Бугун камина ёш йигитларнинг ҳадеганда нақадар армияга чақирилишдан хавотирда эканликларини шахсан кузатиш учун Google Trands га кирдим. Демак " Чақирилув ёши "деган қидирув сўзлари. Қаранг-а, кишилар уларни армияга чақиришларини билиш ҳадигида ушбу сўзлар орқали маълумот ахтаришади. Бир қаранг, экраннинг ўнг томонида мазкур қидирув суръати юқори сонда кескин кўтарилган. Мана яна биттаси- одамлар " ҳарбий чақирилув"ни ҳам қидиришган. Албатта, жўғрофияси ва ёш гуруҳига қараб уларнинг кимлиги ва қаерданлигини била оламиз.
Айтганча, диққат қаратинг. Мазкур жадвалда қизиқарлироқ бирон нима учратдингизми? Чап тарафда бир неча секторларда улкан кўтарилиш юз берганига амин бўлиш мумкин- бу 2020 йилнинг январига тегишли. Бу савол билан ҳам қизиқдим " нега айнан шу санада армияга чақирилиш ва чақирилув ёши борасида ҳаяжонлар юз берган? " Маълум бўлишича, Трамп маъмурияти тарафидан ягона мусулмон фронти яратишга интилган Эрон ҳарбий етакчиси Қосим Сулаймоний ўлдирилишидан сўнг АҚШ ва Эрон муносабатларида зиддият ортган. Бу эса АҚШ учун мислсиз хатар уйғотган- шиалар ва суннийлар ўзаро келишмовчиликларни бартараф этиб, Ислом дунёсида ягона мусулмон фронтида бирлашса борми, унда АҚШга хатар уйғонарди. Демак муаммони йўқота олдик.
Ва албатта, ўшанда америкаликлар ўйга толишган: " Жин урсин, Эрон билан уришамизми энди? Билиб боқай-чи, мени армияга чақиришармикан? "
Чунки сўнгги ҳарбий чақириқ 1972 йили бўлган. Бу Иккинчи жаҳон уруши даври эмас. Ўз тарихини билмайдиган кишилар диққатига: бу отам замони, қадим вақтлар эмас. Бу 70- йилларда бўлган, ахир. Бу АҚШнинг у қадар олис тарихи эмас. Ва ҳозир ҳам остонамизда яна Эрон турибди, балким у билан уруш.
Умуман айтганда қидирув билан машғуллар бу ёши 20 дан ўтган Z авлоди вакилларидир. Бу афтидан 1997 йилдан сўнг туғилган шахслар. Улар 20 ёшида Байденга овоз берган шахслардир, бу унинг ғалаба қозонишига ҳисса қўшган салмоқли сондаги сайловчилар эди. NBC NEWS мақоласидан иқтибос: "2020 йил сайловлари Z авлоди вакилларининг кўп йилларга илгари танлов кучини намойиш қилади."
Айнан" ҳозирда ёши 8 дан 23 гача бўлган Z авлоди вакиллари сайловдаги иштироки бўлғуси президент Байден кўрсаткичларини оширди. " NBC сўровига кўра, Байденга сайловчиларнинг 65 фоизи 18 дан 24 ёшгача шахслар овоз берган, бу қолган ёш гуруҳидагиларга нисбатан 11 фоизга кўпдир. Бундан келиб чиқадики, Z авлоди вакиллари Байденни алоҳида севишади. Бироқ айнан ўша Z авлодига мансублар ижтимоий тармоқда Байденга "тур, кет, иблисга равона бўл ! " дея ўшқирилган видеороликларни жойлашмоқда.

Redacted муаллифи, АҚШ.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari