Афғонистон ҳамон ҳудудининг ғарбий қисмида рўй берган кучли зилзила оқибатларидан азият чекмоқда. Расмий маълумотларга кўра, унда қурбон бўлганлар сони 3 минг нафарга яқинлашган, деб хабар беради The Gardian.
Ҳирот вилояти марказида одамлар янги вайронгарчиликлардан қўрқиб кўча ва хиёбонларда тунашмоқда. "Охирги кунлар хавотирли эди. Биз тунни чўлда ўтказдик, янги силкинишлар даври этмоқда. Икки яшар ўғлим касал бўлиб қолди, аммо уни тиббий ёрдам учун элтадиган жой йўқ,"- деди нашрга маҳаллий фуқаро.
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, улар расмий ҳукумат қурбонлар сони 2445 киши деб эълон қилгандан сўнг яна 350 жасадни топишган. Тиббиёт ходимлари юмушлар кўпайганидан ёзғирган. "Ҳар дақиқада жасадлар тўла машиналар келмоқда. Биз улкан сондаги жароҳатланганларга кўмак кўрсатишга зўрға улгуряпмиз. Ўлганларни санай олмадим. Ўликхона тўлган,"- деб ҳикоя қилди Ҳирот касалхонаси ходими.
Афғонистон мунтазам зилзиладан жабр чекиб келади, айниқса бу Ҳиндиқуш тоғли бўлгасида кўп рўй беради. Бироқ икки йил муқаддам ҳукуматни эгаллаган толибларнинг айтишича уларда " табиий офат талафотлари билан курашишга тажриба етишмайди. "
ТВ ва ижтимоий тармоқда фожеа жойидан кўрсатилаётган видеоларда "Толибон" нинг қутқарув гуруҳи аъзолари елкаларидан автоматни туширмай харобаларни кавлаётганини кузатиш мумкин. Бундан ташқари улар тирик қолганларнинг ҳаётини хавф остига қолдириб зилзила рўй берган қишлоқларда бульдозерлардан фойдаланишмоқда.
Халқаро қутқарув қўмитаси махсус анжомларнинг етарли эмаслиги харобалар остидан одамларни топишни имконсиз қолдириб, қурбонлар сонини оширади. БМТнинг муҳожирлик агентлиги Ҳиротнинг марказий касалхонасига шифокорлар ва маслаҳатчи руҳшунослар билан бирга тўртта тез ёрдам машинасини йўллади.
"Одамлар узоқ жойларда егуликсиз, кийимсиз даҳшат уйғотувчи шароитларда қолишмоқда. Улар шундоқ ҳам қашшоқ эдилар, эндиликда эса уларнинг умуман ҳеч вақоси йўқ."- дейди" Толибон" вакили.
Афғон ҳукуматининг билдиришича, зарар кўрган ҳудудга Эрон ва Туркиядан ёрдам етиб келган.
Янги зилзила инсонпарварлик инқирозини бошидан кечираётган Афғонистонга қўшимча муаммони қўшди. Толибларнинг ҳукуматга тепасига қайтишидан сўнг мамлакат айтарли тарзда хориж қўлловидан маҳрум бўлди, бу эса соғликни сақлаш тизимига сезиларли дарз етказди, дея диққат қаратади The Gardian.