Free HTML5 by FreeHTMl5.co May 24, 2021

Устоз.

Кунларнинг бирида ёш йигит кўплаб ўткинчилар орасидан ўз ўқитувчисини пайқади. У қарияга яқинлашиб, сўради:
-Мени эслайсизми? Ўқувчингиз эдим.
-Ҳа, учинчи синфдалигингни эслайман. Ҳозир нима билан машғулсан?
-Дарс бераяпман.
-Бундай танловга сени нима ундади?
- Нима эмас, ким. Сиз.
-Қизиқиб сўрашимга ижозат берсанг, хўш, каминанинг таъсири неларда акс этган?
-Ростдан ҳам ёдингизда йўқми? Хотирангизда ярқ этиб гавдалантиришга изн берсангиз. Бир куни синфдошим қўлига ота-онаси совға қилган чиройли соатни тақиб келди. Уни ечиб, партанинг ғаладонига солиб қўйди. Ҳар доим шундай соатим бўлишини орзу қилардим. Ўзимни босиб туролмадим. Партани ичидан олиб қўйдим. Кейин эса ўша бола ёнингизга бориб, йиғлаб, соатини ўғирлашганини айтди. Сиз ҳаммамизга бир нигоҳ ташлаб, дедингиз: "Кимки бу болага тегишли соатни олган бўлса, қайтариб берсин."
Мен жудаям уялиб кетгандим, лекин соатдан айрилишни истамасдим, шунинг учун бўйнимга олмадим. Сиз эшикка бориб, уни ёпдингиз ва ҳаммамизни девор яқинига тизилиб туришимизни сўрадингиз ва дедингиз: "Чўнтакларингизни бир шарт билан текшириб чиқаман, яъни ҳаммангиз кўзингизни юмиб олинг." Биз сўзингизга қулоқ осдик, ва мен бу дақиқалар озгина умримдаги энг уятли лаҳзалар эканини ҳис қилдим.
Сиз ўқувчидан ўқувчига, чўнтакдан чўнтакка кўчдингиз. Соатни чўнтагимдан топганизда ҳам қаторнинг охиригача ҳаракатланишда давом этдингиз. Кейин эса дедингиз: "Болалар ҳаммаси жойида. Кўзингизни очиб, партангизга қайтишингиз мумкин." Соатни эгасига бериб, мазкур ҳодисага алоқадор бирор сўз айтмадингиз.
Ўша куни менинг шаъним ва қалбимни асраб қолдингиз. Ўғри, алдамчи, ярамас бола деб номимни булғамадингиз. Ҳатто мен билан алоҳида бу ҳолат ҳақида гаплашиб олишга ботинмадингиз. Вақт ўтгач, барчасини тушундим. Чинакам устоз сифатида ҳали шаклланишга улгурмаган мурғак ўқувчи ғурурини топташни истамадингиз. Шу сабабдан педагог бўлишга аҳд қилдим.
-Наҳотки бугун мени таниб, ўша ҳодисага боғлиқ ёдингизга тушмаган бўлсам?
Кекса ўқитувчи жавоб қилди:
-Гап шундаки, чўнтакларни мен ҳам юмуқ кўзлар билан текширгандим.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari