Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jan 25, 2022

Эрих Мария Ремарк. Тақдирда енгилмаслик кучи

Агарда инсон таслим бўлмаса, у тақдиридан-да кучлидир.


Одам қанчалар жўн экан, ўзи ҳақда юқори фикрда бўлади.


Бирор киши ўзини ақлли кўрсатишини кузатишдек чарчатадиган юмуш йўқ. Айниқса унда ўша ақл бўлмаса.


Ҳали ҳеч нима йўқотилмаган,-дедим мен.-Инсонни фақат ўлганда йўқотиш мумкин.


Энг енгил феъл юзсизларда, энг оғири идеалистлардадир. Бу сизга ғалати туюлмаяптими?


Одам қанчалар ўзини кам севса, у кўпига арзирлидир.


Барча одамлар бир хилда ҳис этиш қобилиятига эга деб ҳисоблаш хатодир.


Агарда кишилар ҳеч нимани фаҳмламашини истасанг, эҳтиёткорлик қилма.


Бирор бир киши ўтмишда севган одамингдек сенга бегона бўлмайди.


Муҳаббатнинг тушунтиришларга тоқати йўқ. Унга амаллар зарур.


Фақат севган инсон билан айрилгандан сўнггина унга тааллуқли барисига чинакамига қизиқа бошлайсан. Бу севги парадоксларидан биридир.


Бахт ҳақида беш дақиқадан ортиқ гапириш мумкинмас. Бунда бахтли эканингдан бошқа ҳеч нима сўзлай олмайсан. Бахтсизлик ҳақида эса одамлар туни бўйи жаврашади.


Ҳозирда фақат сигирлар бахтлидир.


Бахт дунёдаги энг ноаниқ ва энг қимматли нарсадир.


Инсон ўзини бахтиёр ҳис этган шаҳар энг мўъжизакоридир.


Бир нарсани ёдингда тут, йигитча: аёл ҳақига нимадир қилганингда , унинг каршисида ҳар доим, ҳар доим ва яна ҳар доим- кулгига қоласан.


Ҳар қандай ишқ-муҳаббат абадий бўлишни ҳоҳлайди. Шунга азоб-ситамлар абадийликдан иборат.


Аёлнинг севгидан ақли ошади, эркакнинг эси оғади.

 

Айтишларича, илк етмиш йилни яшаш оғир. Қолгани эса мойдек силлиқ кечади.


Ҳаёт- бу елкани кўп қайиқдир, шундан ҳар қандай лаҳзада у ағанаб тушиши мумкин.


Афсус-надомат дунёдаги энг бефойда нарсадир. Ҳеч нимани қайтариб бўлмайди. Ҳеч нимани тузатиш ҳам иложсиз..  Акс ҳолда барчамиз валий бўлиб етишардик. Ҳаёт бизни тўкис кўришни назарда тутмаган. Кимки тўкис, мукаммал экан, унинг жойи музейда.


Тамойилларни баъзида ўзгартирмоқ зарур, бўлмаса улардан ҳеч қандай шодлик йўқ.


Сиз билан нимаики содир бўлмасин, ҳеч нимани юрагингизга яқин олманг. Дунёда кам нарсалар узоғи учун муҳимдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari