"Мен Тангрини узоқ вақт насронийлардан изладим, лекин у хочда йўқ эди.
Ҳиндийлар ибодатхонаси, буддавийлар саждагоҳида ҳам бўлдим.
Аммо изини ҳам тополмадим.
Каабага йўл олдим- у ёқда ҳам Тангри йўқ эди.
Сўнгра қалбимга боқдим,
Унда кўрдим Тангрини,
Бошқа ҳеч қаерда бўлмаган... "
"Энг ёмон ёлғизлик- сени тушунмайдиган одамлар орасида қолишдир."
"Агар бир куни чуқур қайғуга ботсанг, Парвардигорга шундай сўзларни айтиб ёлворма:" Эй, Худойим, менда ғам бор. "Қайғуга де:" Менда буюк Худойим бор. "
"Ғам-андуҳ сени бирин кетин босганда, чидаб бўлмас даражага олиб борганда, фақат енгилма, чунки бу воқеалар ривожи ўзгараётган айни нуқтадир."
"Шундай яқин бўлки, сени ушлаб олишсин ёки шундай узоқлашгинки- унутишсин."
"Сукунат-Худонинг забони, қолган барчаси - ёмон таржимадир."
"Ҳаётингизга кириб келаётган ўзгаришларга моънелик кўрсатмасликка уриниб кўринг. Бунинг ўрнига ҳаёт сиз орқали яшай қолсин. У бошдан оёқ тўнкарилишидан ташвиш чекманг. Қаёқдан биласиз, балки сиз кечираётган ҳаётдан кўра келаётгани яхшидир."
"Ниманики излаётган бўлсанг, у ҳам сени изламоқда."
"Севишганлар учрашмайди, улар аввал бошдан бир биридадир."
"Тилингни тарбиялашдан олдин, юрагингни тарбияла. Чунки сўзлар юракда пайдо бўлиб, тилдан чиқади."
"Кимдаки улкан муҳаббат мавжуд экан, унда улкан синов бор."
"Умрнинг узунлик ҳажми ярим нафас
Севгидан бошқасини режалама."
"Сенда кимки бахтини топган бўлса- у сеники.
Қолган барча- меҳмон."
"Муҳаббатсиз ҳаёт бемаъно
Муҳаббат- оби ҳаёт
Уни қалб ва юрак-ла ич. "
"Ақллилар билан дўст тутининг, зеро тентак дўст
Ақлли душмандан ҳам баъзида хавфлидир. "