Free HTML5 by FreeHTMl5.co Feb 07, 2021

Франц Кафка ҳақида ривоят.

 

    Ёзувчи 40 ёшдалигида Берлиндаги истироҳат боғида сайр қилаётиб, йиғлаб турган қизчани учратади, у севимли қўғирчоғини йўқотиб қўйганди. Кафка қизалоқ билан бирга қўғирчоқни излашга тушди.

  Кафка унга эртага  шу жойда уни кутишини, қўғирчоқни яна ахтаришларини айтади.

  Улар эртасига ҳам излашади, лекин топа олишмайди.Шунда Кафка қўғирчоқ тарафидан “битилган” номани тортиқ қилди. Унда шундай сўзлар ёзилганди:” Илтимос сендан, йиғлама. Мен дунёни кезиб айланиш учун саёҳатга отландим.Саргузаштларим ҳақида сенга ёзаман.”

  Шу тарзда Кафканинг умри охирига қадар давом этган воқеа бошланади.

  Кафка бола билан учрашувларида қўғирчоқ хатларини ўқиб берар, унда унинг саргузаштлари ва бошқа “қўғирчоқча вайсашлар” акс этганди.Бу хатлар қизчага жудаям ёқиб тушаётганди.

  Ниҳоят Кафка  қўғирчоқни изига, Берлинга  қайтарди.(сотиб олди.)

  “Бу ўзимникига сира ўхшамайди”,деди  қизча.

  Шунда Кафка яна бир хат тутқазди, унда қўғирчоқ шундай ёзганди:”Сайру саёҳатим қиёфамни ўзгартириб юборди.”

  Кичкина қизча янги қўғирчоқни қучоқлаб, жудаям бахтиёр ҳолда уйига олиб келди.

  Бир йил ўтгач Кафка вафот этди.

  Кўп йиллардан сўнг улғайиб эсайган қиз қўғирчоқнинг ичидан бир хат топиб олади.Муъжазгина мактубда Кафка тарафидан шундай сўзлар ёзилганди:

  “Нимаики севсанг, барибир у йўқолади, лекин охир-оқибат - муҳаббатинг бошқача усулда сенга -  қайтади.”

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari