"Иккиюзламачилар-гўёки сизни силаб-сийпайдиган, аслида кир қўлини устингизга артадиган кишилар тоифасидир."-Жулиана Вильсон.
Умр давомида кўринишидан меҳрибон, аслияти сохталикдан иборат одамларни учратиб, мамнун юрасиз. Улар ўзларини сизга ром этишади, маҳлиёликдан энг гўзал инсоний қирралар уларда жо деб мулоҳаза юритасиз. Мазкур шахслар "иккиюзламачилар" деб қайғули номланувчи тоифа сирасидандир.
Иккиюзламалик ўзингизга ўзингиз шубҳа уйғотадиган ва азобга дучор этадиган мудҳиш хислат.
Иккиюзламачига аҳмоқона қилиқларини устамонлик билан беркитиш ва айбни бошқаларга тўнкаш хосдир. Иккиюзламачилар туғма алдоқчи, сотқин ва хиёнаткордирлар: улар кундалик ҳаёт ичида ўзларини айнан шундай тутадилар.
Демак, уларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун бу тариқа нусхаларни атрофимиздан қандай аниқлашимиз мумкин?
УЛАРНИНГ СЎЗИ АМАЛИДАН ЖАРАНГДОР
Бу биринчи навбатда диққат қаратиш муҳим сигналдир. Иккиюзламачилар ҳаммадан кўра ўз нутқи, гаплари билан эътибор қозонишни уддалашади. Лекин сўзлари ҳеч қандай амал билан боғланмайди.
Улар сизга катта ваъдаларни бериб, бироқ бунинг устидан ҳеч ҳам чиқишмайди. Шу билан бирга ўзларини оқлашга важ топиб бера олишади.
УЛАР БОШҚАЛАРДАН ЎЗИНИ УСТУН ҲИС ЭТИШАДИ
Улар шахсларини Ер юзидаги энг камтар ва босиқ деб исботлашга уринишади. Аммо синчков назар ташласангиз, улар ўзгалар билан бир қаторда туришдан ижирғанишини тушуниб етамиз.
Улар ўзларини қандай исташса шундай тутиш керак деб ҳисоблашади ва бошқаларни танлаш ҳуқуқидан маҳрум этишади.
Иккиюзламачилар лозим бўлса қолганлар улар чизган чизиқ теварагида ҳаракатланишини ҳоҳлайдилар.
УЛАР ЗИНҲОР ЎЗЛАРИНИ ЭМАС, ҲАР КИМНИ АЙБДОР САНАШАДИ
Нимаики содир бўлса ҳам, дунёнинг остин-устуни чиқса-да, улар ўз айбларини бўйинга олишмайди. Ҳатто ёлғонда ушласангиз ҳам, пинак бузмай, сизни майдакашликда қоралаб, ўтмиш хатоларингизни юзингизга солишади, бу билан таққосда ўз гуноҳларини соқит қилишади. Шу туфайли улар ҳар қандай вазиятда сувдан қуруқ чиқишади ва ўзингиздаги ишончни сўндиришади.
УЛАР ЎЗ ХУДБИНЛИКЛАРИ ҚУЛИДИР
Иккиюзламачилар энг аввало ўз "мен" ларини қадрлашади-бу уларнинг ҳар бир ўйи ва умуман хулқига таъсир этади. Уларнинг эгоцентрик табиати атрофидагилар ҳаётини ғавғога айлантиради.
Охир-оқибатда иккита таг-туби мавжуд шахс билан муомалада бўлиш тоқатингизни тоқ қилиб юборади. Ҳатто ёлғонни кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум этиши жонингизга тегади. Алдовда уни қанча ушламанг, барибир барча айбни ўзингизга ағдаради.
УЛАР РАҲМ ТУЙҒУСИНИ УЙҒОТАДИЛАР
Баъзи иккиюзламачилар ўзларини мутлақо бошқача тутишади. Улар ўзларини қурбон дея кўрсатишни ёқтиришади. Ҳар гал уни нимададир айблашганда, улар кишида шафқат уйғотишга уринишади. Улар мелодраматик тафсилотларини келтириб, кўзингизда ёш қалқитади, бунинг эвазига, ҳамдардлик учун урвоқча миннатдорлик изҳор этмайдилар.
Улар сизнинг яхшилигингизни суистеъмол қилишади, бунинг учун барча воситаларни ишга солишади.
Агар кўнглингиз хуфтон юришини, ўзингизни гумон ва ишончсизлик гирдобида қолдиришни истамасангиз, иккиюзламачи кимсалар билан муносабатдан қочинг!