Агар итга берадиган ҳеч вақоингиз бўлмаса, унинг иштаҳасини қўзғаб, томоғини тушириб, емакка имо ишора қилиш керак эмас. Ва бўм бўш қўлни узатманг. Сўнгра эса бошини силаб йўлда давом этиш: гўёки ҳаммаси яхшилик, савоб ниятида кечаётгандек ўзни тутиш мумкинмас. Бунақа ҳолни кузатиш оғир. Одамлар билан ҳам бундай йўл тутиш керак эмас, агар беришга ҳеч нима бўлмаса одамнинг ҳам қитиғини ковлаш керакмас. Бўм бўш муносабатларни қуриб, бўш қўлларни узатиб, "ма, ол, ол" дейиш... Бу бегона туйғулар билан бўм бўш ва шафқатсиз эрмакка ўйнашиш деб аталади..
Бошқаси эса, бир инсон ёлғиз ва оч-наҳордир. Ҳиссий очлик бу жисмоний очлик каби ситамлидир. Ва киши шундай меҳрни, дўстликни, диққат-эътибор ва илиқликни кутади. Ва худди итдек ёнма ён эргашиб кетишга тайёр. Ва унинг бошига бир тегиб, сўнгра ўз ишларига куймаланишади.
Буни кузатиш қайғули. Биттаси қорни тўқ, кўнгли тўқ. У шунчаки бироз гарангсиган. Иккинчиси эса ёлғиз ва бахтсиз. У хуфёна нимагадир умид қилган, ниманидир кутган, у шундай анойи кимса. Севгини. Кейин эса унга қўнғироқ қилишларини, ёзишларини, эслаб қолишларини кутади. Қаёққадир чақиришларини. Сени соғиндим дейишларини!
Қўнғироқ қилишмайди, ёзишмайди ҳам. Эслаб қолишса ҳам йўлига, гаплашишга одам топа олишмаса эслашади. Шунда ўз қадрингни оширишга бош қотиришга тўғри келади..
Агар кишига тутқазишга ҳеч вақоингиз бўлмаса, муносабат ўрнатишга уринманг. Бегона туйғулар билан ўйнашиш зинҳор керакмас. Бўм бўш қўлни ҳам узатманг- одамлар ишонишади. Айниқса, ёлғиз ва у қадар бахтли бўлмаган одамлар...
А. Кирьянова