Бир эркакдан қайиқни бўяб қўйишни сўрашди.
У бўёғи ва чўткасини олиб келиб, уни эгаси сўрагандек, ёрқин алвон рангга бўяй бошлади.
Бўяш чоғида у қайиқ тубидаги кичкина ёриқни кўриб қолди ва секингина уни тузатиб, ямаб ҳам қўйди. Бўёқ ишларини тугатгач, келишилган ҳақини олиб, кетди.
Эртаси куни қайиқ соҳиби бўёқчининг ҳузурига келди ва кеча ишлаб топганидан кўра каттароқ қийматдаги чекни тутқазди. Бўёқчи ҳайратда қолганди. "Ахир ҳақимни бериб бўлдингиз, Сэр!" "Бироқ бу бўяганингиз учун эмас. Қайиқдаги ёриқни тузатганингиз учун." "О! Бу жудаям майда иш эди, бу шунча катта пул тўлашга арзимайдиган аҳамиятсиз нарса."
"Қадрдон дўстим! Сиз мени тушунмаяпсиз. Келинг сизга нима бўлганини айтиб бераман.
Сиздан қайиқни бўяшни сўраганимда, ундаги ёриқ ҳақида унутибман. Бўёғи қуригач, болаларим қайиқни кўтариб, балиқ овига жўнашган. Улар қайиқда ёриқ борлигини билишмасди. Мен эса ўша вақт уйда йўқ эдим.
Уйга келганимда, қайиқни олиб кетишганини кўргач, ёриқни ўйлайвериб азобландим. Тасаввур қиласизми, улар овдан эсон-омон, бус-бутун қайтишганида қанчалар енгил тортиб севинганимни?!
Қайиқни текширганимда, ёриқни ямаганингизни кўрдим!
Энди тушундингизми, нима қилганингизни? Сиз фарзандларим ҳаётини асраб қолдингиз! Менда бу "майда" яхшилигингиз эвазига тўлашга етарли пул йўқ. "
Ким, қачон, қандай- ёрдам беришда, қўллашда давом этинг, кўз ёшларни артинг, диққат билан қулоқ тутинг ва топиб олган "йиртиқлар"ни синчковлик билан тузатинг. Сиз кимдир қачондир кўмагингизга муҳтожлиги ҳақида ёки кимгадир кўрсатган ёрдамингиз, кимдир учун муҳим бўлганингиз туфайли Тангри ўз тортиғини ҳадя этишини ҳеч қачон билмайсиз,
Йўл-йўлакай кўплаб "қайиқлардаги ёриқлар" ни тузатиб, қанчалар кўп кишилар ҳаётини қутқарганингизни англаб етмагансиз ҳам.