XIX асрнинг 90-йиллар охирида Детройтдаги электр компаниясида бир ёш механик 11 доллар эвазига ишларди.
У кунига ўн соатлаб меҳнат қилар, уйига келгач яна тун ярмигача омборхонасида ўзининг янги двигателини яратиш устида тиним билмасди.
Отаси уни бўлмағур ишга вақтини беҳуда сарфлаяпти деб ҳисобларди. қўшнилари эса уни жинни деб аташарди, ҳеч ким бу машғулотлардан ақлли бир нарса чиқади деб ўйламасди, фақат хотинидан бошқа...
Аёл тунлари турмуш ўртоғига соатлаб ёрдам берар, боши тепасида керосин чироғини тутиб турарди, Қўллари қавариб кетган, тишлари совуқдан тикилларди, ҳатто шамоллаб, бетоб ҳам бўларди. Бироқ у эрига шундай ишонардики...
Йиллар ўтгач, қўшнилар омборхонадан шовқин эшитилиб, унинг дарвозасидан жинни ва хотини отсиз аравани миниб чиқишаётганига гувоҳ бўлишади.
Бу жиннининг исми Хенри Форд эди. Сўнгроқ бир журналист ундан бошқа ҳаётда ким бўлишини исташи ҳақда сўраганда, у шундай жавоб қилади: " Ким бўлсам ҳам майлига. Фақат хотиним ёнимда бўлса бўлди. "