Олти ёшли қизалоқни мактабга олиб келишди. Суҳбатда ундан нечта йил фаслларини билишини сўрашди.
Қизча бир дақиқага яқин ўйланиб туриб, ишонч билан жавоб берди:
-Олтита!..
Директор ўсмоқчилаб сўрагандек бўлди:
-Яхшилаб ўйлаб кўрсак-чи? Қани, ўйла.
Қизча яна бир он жим қотди ва деди:
-Тўғрисини айтсам, бошқаси ёдимда йўқ. Олтита!
Директор қизчанинг бўзариб кетган онасига маъноли қаради, бир йўталиб, уларга йўлакка чиқиб туришларини айтди.
Бу ерда эса она қизидан ажабланиб сўради:
-Хўш, Лена, бу қанақаси энди?
-Ойи, ойижон,-кўзида ёш билан деди қизча,-чинданам Вивальди, Гайдн, Пьяццола, Лусье, Чайковский ва Глазуновдан бошқа "Йил фасллари" эсимда йўқ.
Ойиси:
-Десятников, Кейж-чи?!