Психологияда "клипча мушоҳада"-(инглизчада clip" матн парчаси", "қисм" маъносини англатади) -бу инсон маълумотни бўлаклаб қабул қилишига асосланган мушоҳада туридир, бунда киши хабарни кичкина қисмларга ажратиб, ёрқин тимсолларда тасаввурлаб, диққатини жамлай олмай, бир- бирига сакратиб, мулоҳаза юритади. Бундай тоифа кишилар катта матнларни, айниқса китобларни ўқишда, узун фильм ва видеосюжетларни томоша қилишда қийналиши тахмин этилади.
Камина ушбу мавзуда диплом ишини ёқлаганман, бир уюм илмий ишларни кавлаштириб, амин бўлганим шундан иборатки, бу реалликка ҳеч қандай алоқаси йўқ мутлақо тўқиб чиқарилган тушунчадир. Бирор бир ўтказилган тажрибада катталар ёки болаларда клипча мушоҳада ўлчови тасдиқланмаган. Бундан ташқари клипча мушоҳадани талқинлашда олимларнинг фикри муштарак эмас ва улар томонидан умумий қабул қилинган ягона талқин йўқдир.(Мазкур жиҳат тажриба ўтказишни мураккаблаштириб, тадқиқ этилаётган ҳолатни тушунишга мушкуллик уйғотади.)
Қўпол қилиб айтганда, клипча мушоҳада мавжуд эмас, демакки, тиктокнинг болаларга ҳалокатли таъсири ҳам пуч гап.
Воот, тикток болаларимиз онгини зарарлайди, эй, худойим, ахир улар ақлсиз тўнкага айланишмоқда қабилидаги гап-сўзлар ўз замонида бобо-бувиларимиз даставвал телевизор, кейин интернет, яна кейин компьютер ўйинлари пайдо бўлганида қилган аюҳанносларига ўхшайди. Компьютер ўйинлари зулмкорлик ҳисси шаклланишига ёки бебош хулққа сабабчи эмас.(Ишонмасангиз илмий изланишларга кўз югуртиринг.)
Ўзига хос тақиқ чораларини қўллаш самарасиз ҳамдир, ахир VPN мавжуд, "клиплашган беақл" болачалар тақиқ-тўсиқларни ошиб ўтиб, билганларини қилиши айни ҳаётийликка яқин омил.
В. Кондратенко, руҳшунос-блогер.