Free HTML5 by FreeHTMl5.co Nov 01, 2021

Севги овози

Лондонда марҳум эри билан яқин бўлишнинг ғаройиб усулини топган бир аёл бор. У овозкучайтиргичдаги овозни эшитиш учун ҳар куни керакли вақтда метрога тушади.
Мазкур маълумот 1950 йилда турмуш ўртоғи Освальд Лоуренс томонидан ёзиб олинган. Тунларнинг бирида, ярим асрдан ошиқ вақт ўтиб, унинг овози саёз ва совуқ электрон овозига алмаштирилди.
Бундан ниҳоятда ранжиган аёлда бир имкон қолганди, у кучайтиргичдаги эрига мансуб ёзувни уйида тинглаш учун кўчириб беришларини илтимос қилди. Юракни титратувчи мазкур воқеадан хабар топган компания кучайтиргичдаги маълумотни унинг уйи яқинидаги станцияга қайтарди.
Ҳатто бугун ҳам йўловчилар станцияда Лоуренс овозини эшитишади ва чин муҳаббат аслида ҳам мавжудми дея хаёлга толишади.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari