Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jan 24, 2022

Қаҳва- бу мева...

Қаҳва-бутун дунёда кенг истеъмол этиладиган энг оммавий тонгги ичимликдир. Бундай олиб қараганда жаҳон аҳолиси бир йилда 160 миллион пакет қаҳвани ичади.
Мазкур қайноқ ичимлик кўпроқ қувватни оширади деб ҳисобланса ҳам, умумий маънода соғликка ва вазнни оздиришга фойдалидир.
"Қаҳва агарда меъёрда, кўп ширинлаштирадиган қўшимчаларсиз истеъмол этилса озишингизга ва соғлигингизни тўлиқ ёрдам беради"- дейди Preg Appetit парҳезшуноси Эшли Шоу.
Кофе тареибида ниацин, калий, магний каби озуқа моддалари ҳамда антиоксидантлар мавжуд. булар ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, бўғинлар ишлашини қўллаб қувватлайди, юрак ва томирлар саломатлигини сақлайди. У кофеинга ҳам эга, бу эса моддалар алмашинувини тезлаштириб, қувват даражасини оширади ва вазнни туширади.
Қора қаҳва кам калорияли ичимлик. Маълумки, вазннинг озиши калориялар танқислиги билан боғлиқ, Айнан калориялар камёблигига эришиш йўли уни одатдагидан кўра овқатда кам истеъмол этишдир. Қора қаҳва озиш учун энг мақбул ичимликдир, у бир ичиладиган финжондаги қаҳвада беш марта оз калорияга эга. Аммо у фақат мабодо унга бирор қўшимча солинмаса паст калорияли ҳисобланади. "Шакар ёки сут солинганда у юқори калорияли ичимликка айланали,"-дейди Шоу.

ЯНА ҚАҲВА ҲАҚИДА

1.Қаҳва- бу мева.
2.Қаҳва майдалагични 1665 йили лондонлик темирчи ихтиро қилган.
3.Бетховен, қаҳва хуш кўрувчиси, шу даража синчков бўлганки, ичимликни тайёрлаётганда айнан 60 қаҳва донасини финжонга санаб солган. Вольтер эса кунига 50 финжон қаҳва ичган.
4.Қадимда илк қаҳвахоналар "gahven knakeh" ("донишмандлик мактаби") деб номланган. Бу ерда рассом ва адиблар йиғилган.
5.Туркия ва Грецияда удумга мувофиқ қаҳвани энг аввал ёши катта кишига тутишади.
6.Япония қаҳва истеъмол этиш бўйича учинчи ўринда боради. Бу жойда қаҳва терини соғламлаштириб, ажинларни камайтиради деб кўрилиб, қаҳванинг ананас аралашмаси билан ювинилади.
7.Агар атир харид қилсангиз, қаҳва доналарини ҳам бирга олиб юринг. Қаҳва бурунни турли ҳидлардан тозалайди.
8.2001 йили Бразилияда қаҳва ҳиди уфуриб турадиган почта маркази чоп этилди-қаҳва иси ундан 3 йилдан 5 йилгача таралиб туриши керак.
9.Қаҳва қуюқ лойқаси боғда ёрдам беради, у ерга солинса қумурсқа ва чувалчанглар ўсимликни кемира олмайди.
10.10-асргача қаҳва ичимлик эмас, егулик ҳисобланган. Эфиопия қабилалари қаҳва донасини ҳайвон мойига қўшиб, шарчалар ясашган, узоқ саёҳат давомида йўлда уни ейишган.




Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari