Free HTML5 by FreeHTMl5.co Oct 11, 2021

Пастлик даъвоси

Одам нега бошқаларни хўрлайди? Сассиқ гаплар сўзлайди, баланд димоғдан кимлардир яратган ниманидир урга уради, бировларнинг қадр-қиммати ва ютуқларини камситади. Мабодо кимнидир устидан мансабга эришса, дарҳол масхаралашни бошлайди. Нега у бундай қилади, бундан қандай лаззат топади?
Қалбан маънавияти юксак бўлмаган кишилар ўз атрофини паканалар қуршашини ҳоҳлашади. Ва улар ўз яқинларини паканага айлантиришади. Бегоналаргача етиб бориш мушкулроқ. Ва ўзларига боғлиқ ҳар кимни бўйи паст нусхаларга айлантиришни исташади. Ўзгаларни хўрламоқ-ўз пастак қаддини яширишга уринишдир. Ўз паканалигини.
Паст киши хўрлайди. Бундай қилиш уларга қулай ва хавфсиз. Уларнинг ўзи-паканалар, золим лилипутлардир. Ҳатто улкан ва важоҳатли туюлишганда ҳам. Улар бўйчан кўриниш учун бор ҳаётларини тикиб келишган. Амалда ҳеч вақо бўлмади. Бировларни камситиш жўнроқ.
Ва улар қўрқоқ. Таҳқирлаётганнинг кўнгли ҳар доим тордир: унинг юраги кичик ва тубанда, қўйидадир. Худди болалар ёки балиқ овловчи курсичасига ўхшаш. Қалб эмас, жисм қўйиладиган матоҳ...
Шу курсичада туриб, бировлар юракларига туфлашга талпинадилар. Бошқалар ютуғини, эҳтиросларни, истеъдод ва ғалабаларни беписанд этиб, барбод қилишга. Гўзаллик ва яхшиликка чангал ташлайдилар. Уларни жимит, паст, абгор этишга уринадилар, соҳибларини эса паканалаштириш иштиёқида бўладилар.
Ўшанда у қадар аламли ҳам эмас. Ва ҳаммаси аён. Асосийси-зиғирдек кичик ва қашшоқ ақл тушуниб етилади.
Ўзи ҳеч нимага арзимайдиган ва паст кимсалар бошқаларни қийнаш ва қадрсизлантиришга интилади. Юраги тубидан бу одам ўзини шундай баҳолайди. Чунки улуғлик восвоси-чала шаклланган вужуднинг тўнкарилган томонидир.
Ўзининг камчиликлари ва восвосини ўзи ҳал қилаверсин. Яхшиси ундан нари кетиш керак, холос. Ёки золим кичкина одамчадан афтодаҳол ва пастқам курсичасини қўлтиқлаб, кўздан йўқолишини сўраган маъқул.

Анна Кирьянова

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari