"Сиз ҳозир нима билан машғулсиз" деган саволга жавобни топганимда ўттиз ёшни қоралаб қўйгандим. Бу "Ҳаётдан лаззат оляпман", яъни" Осим хаим* эди.
Илк марта мазкур иборани Исроилда эшитгандим.
Сўзма сўз таржимада бу "ҳаётни яратяпмиз" деган маънони англатади.
Шаҳар қаҳвахонаси. Туш пайти. Қўшни столда кекса ёшдаги жуфтлик ўтирибти. Аёл ва эркак. Эр ва хотинмас, йўқ. Тўғрироғи эски таниш ёки дўстлар. Улар эркин чақчақлашишарди, бироз шўхлик ҳам қилишиб, қаҳва ичишарди.
Бирдан телефон қўнғироғи янгради.
Кимдир узоқ масофалардан сўради: "Нима билан машғулсан?"
Эркак жавоб берди: "Осим хаим."
Муаммоларни ҳал этяпман, пул ишлаяпман, саволларга жавоб топаяпман, мақсадлар қўйиб, бунга эришяпман, озяпман, зинҳор бундай эмас, йўқ!
Шунчаки ҳаётдан лаззат оляпман.
Бу сўз ўйини мени буткул ром этди, ва мен ҳам бундай "осим" га ўрганишни истаётганимни тушундим.
Биринчи дарсни эрталаб шошиб итимга емиш сотиб олишга келганимда зоомагазин соҳиби берди. У дўкони эшигини очган, лекин ҳамон уйқусираётган, молларини имиллаб тахлаётганди. Мен унга узоқ йиллик шаклланган одат бўйича тез ва зудликда емиш беришини тушунтира кетдим. Бунга жавобан у қафасдан кичкина қуёнчани ушлаб, қўлимга тутқазди. Шу онда барини тушундим: мана у-осим хаим! Вақт мен учун гўё тўхтаганди. Митти майин жониворни соатлаб силашни ҳоҳлардим. Ва сотувчининг шошмай қилаётган ишини сеҳрланиб кўришни ва яна кўришни.
Кейин менга бахт туҳфа этган яна бир қанча сабоқлар бўлди. Ва охир-оқибатда осим хаим тўла маънода нимани англатишини англаб етдим: "ҳаётдан ҳозир ва шу ерда лаззат олмоқ!"
Бадавлатлик- қандай пўстин кийишинг, қайси машинада юришингда, қўлингдаги телефонинг қимматбаҳолигида эмас.
Бадавлатлик-тирик ота-онанг, соғлом фарзандларинг, содиқ дўстларинг ва севимли кишингдир!
Агар кўрсангиз, юрсангиз, сўзласангиз, севсангиз ва ҳар тонг уйқудан уйғонсангиз, демакки, эртакдаги каби бой-бадавлатсиз.
Ҳаётдан нолир экансиз, унда бевақт кўз юмганлар ҳақида ўйланг!
Севган кишингиздан ўкинганингизда қанча кўп эркак уйланишни, қанча кўп қиз турмушга чиқиш ҳақида орзулашини тасаввур этинг.
Қулоқсиз фарзандларингиздан дийдиё қилмоқчи бўлсангиз, уларнинг дунёга келишини Худодан илтижо этиб сўраётганлар ҳақида ўйланг.
Ўзингизда борини қадрланг ва ўз *осим хаим"ингизни яратинг!
И. Лавров