Free HTML5 by FreeHTMl5.co Feb 15, 2024

Олтин юрак ҳикояси

Биз эрим билан ўн беш йил илгари танишганмиз. Қариндошларимиз биз учун барисини қилишди. 

Тўй олдидан қайлиғимнинг бувиси менга совға топширишга келди. Бу ўртасида жавоҳир тошли нархи 5000 долларлик жудаям қимматбаҳо узук эди. 

Буни қаердан билдим? Бу ҳақда ҳозир сиз ҳам билиб оласиз. 

Узук менга катталик қиларди, тўй пайти уни бошқа бармоқларим билан нуқул қисиб туришга тўғри келди, ҳадеб уни йўқотиб қўйишдан чўчирдим. 

Тўй жуда кўркам ўтди, бир ҳафтадан сўнг оилаларимиз билан шабот ўтказишга қарор қилдик. Эрталабки овқатдан кейин денгиз бўйига бироз сайрга чиқдик, шунда ўтакам ёрилиб қўлимда узукнинг йўқлигини пайқадим. 

Ўшанда оилада 5000 долларлик узук йўқолгани ҳақида билмаган бирор одам қолмаганди.( Мана сизга- узукнинг нархини қаердан биламан. Бирор қимматбаҳо буюмни йўқотсангиз сизга дарҳол унинг қанча пул туришини маълум этишади.) Таранглик кучайгандан кучаярди. 

Ўшандан эътиборан эримнинг қариндошлари афти менга бужмайган туюла бошлади. Улар таажжубга тушиб, наҳот шундай узукни йўқотишга йўл қўйишим мумкинлиги ҳақида ўйлашарди. Буни улар юзимга шартта айтмасалар ҳам бу уларнинг турқи тароватларидан кўриниб турарди. Ўта ҳолсизланиб, шалпайиб эрим билан уйга қайтдик. У ҳукм сураётган зил-замбил кайфиятни тарқатиш учун ҳазил-мутойиба қилишга уринарди, аммо ўз ўзимга нисбатан уйғонган алам ва нафратни унга тўкиб сочардим. У кечирим сўрарди, лекин ҳеч нима ёрдам бермасди. Мен ич ичимдан чуқур қайғуга чўмгандим, узукнинг йўқолганидан шу қадар оғринардимки, чунки бунга айб фақат менинг зиммамга тушганди. Унинг оила аъзолари билан ҳар сафарги учрашувда таранглик кучаярди. Ҳар хил оҳангдаги турфа пичинг ва киноялар ҳаётимни чидаб бўлмас даражада оғирлаштирарди. 

Буткул ўзгариш орадан тўрт ой ўтгач рўй берди. 

Биз Шавуот байрамидан сўнг икки кун ўтгач турмуш қургандик ва эрим таомилга кўра фрак кийганди. Фракни байрамларда кийиш буюрилган. Ва албатта тўй куни ва ундан кейинги етти кун эрим фракда бўлган. 

Яҳудийларнинг янги йили яқинлашаётганди. Эрим шкафдан фракни олди, уни кийди ва бирдан кўксини ушлаб қолди. У қўлини ён чўнтакка тиқиб, ниманидир олди... Бу узугим эди, яна нима ҳам бўлсин.. 

У дарҳол онасига тел қилиб, узук топилганини айтди. Шунда уйимиз зиёратчиларга тўлиб кетди. Ота-онаси, ака-укалари, барча хурсанд эди, ва ниҳоят бобо ва бувимиз ташрифидан суюндик. 

Мен ўзимни еттинчи осмонда ҳис этардим- менга бир дунё узр ва изҳорлар ёғилаётганди. 

Бутун умр ўртамизда тинчлик ва яқинлик ҳукм сурди. Аммо бу воқеанинг ниҳояси эмас. 

Вақти келди деганда узукни эслатиб эримга нина санчиб олардим. У бундан қийналарди, жимгина барини кўтарарди. Ҳаёт ўз измида давом этарди. Бизда жудаям ажойиб, ёқимли еттита фарзанд туғилди ва улар узук ҳақида ёддан билишарди. 

Орадан ўн беш йил ўтди. 

Кунларнинг бирида хаёлимга узукни бошқа бир тақинчоқ билан алиштириш ғояси келиб қолди. Буни эримга сюрприз қилмоқчи бўлдим ва ўша узук сотиб олинган заргарнинг ҳузурига отландим. 

Узукка боқиб заргар ҳайратга тушиб, ҳуштак чалиб юборди ва деди "Бу олмос чиройли ва бежирим. Унинг нархи олти минг доллардан ортиқ, лекин у мендан сотиб олинмаган." "Нега сиздан эмас". Мен бувимизнинг исмини айтдим. У деди: "Ҳаммаси тўғри, ҳа у доим мендан қимматбаҳо тақинчоқлар харид қилган, аммо буни унга ҳеч қачон сотмаганман. Бошқа жойдан олган бўлса керак." 

Ўшандаги барча ҳиссиётларимни ифодалашим қийин. Фрак чўнтагидан топиб олинган узукни эрим сотиб олганини тушунгандим. У шундай туҳфани менга қилганди. Ёш йигит, оиласи аъзоларига барчасига хотинимас ўзи айбдор бўлганини кўрсатиш учун минг долларлаб қарз олган. Сукут сақлаш ўрнига бўлар бўлмас уни изза қилганимни эслаганимда ҳозиргача титраб кетаман. Унга айнан кучли бўлган жиҳатларда заифсан деб тана қилганман. У қарзни қайтаришга кўп йилларни сарфлади, ва менинг юзига солган айбларимни кечириш унга алоҳида жуда оғир бўлган. 

Бироқ айнан шу тана-маломатларим- эвазига бахтли турмуш ўртоқ, хонадонида руҳий осойишталик ва тинчликка эга бўлганини эслатиб турган. 

Аслида эса сўзлаганим жавоҳир кўзли узук ҳақида эмас, олтиндан иборат юрак ҳақидаги ҳикоя эди... 

 

Тармоқдан

 

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari