Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jul 10, 2022

Ўзига мафтун оломон

Оломоннинг ўз ўзига мафтунлиги ёки нарциссизми муҳим вазифаларни адо этади.
Биринчидан, жамоавий манфаат бирдамликни талаб қилади, умумий қадриятларга мурожаат гуруҳни ич ичидан жипслаб мустаҳкамлайди. ва гуруҳга тўлиқ ҳолатда таъсир этишни осонлаштиради.
Иккинчидан, нарциссизм гуруҳ аъзоларига, айниқса ўзи учун кам аҳамиятга, шахсидан ғурурланишга базўр жиҳатларга эга кишиларга ўзидан қониқиш туйғусини яратади.
Оломондаги энг арзимас ва уриб сурилган одам ҳам ўзининг борлигини шуурида шу асослар билан оқлайди.
"Ахир камина оламдаги энг ажойиб тўлиқликнинг бир қисмидир, Аслини олганда бир ҳеч нимага ярамас бир чувалчанг бўлсам-да, мазкур гуруҳга мансублигим туфайли баҳайбат мавжудотга айланаман. "
Ўз ўзидан гуруҳли нарциссизм табиий ҳаётдан қониқмаслик ҳиссига ҳамоҳангдир. Ҳаётидан мамнун, севинчга бой ижтимоий синфлар фанатизм, мутаассибликка камроқ мойиллик билдиришади.(Фанатизм- гуруҳли нарциссизмнинг хос хусусиятидир.) Моддий ва руҳий турмушда кўпроқ камситилган майдароқ буржуазия чидаб бўлмас бўмбўшлик ва зерикишдан азият чекади...
Кимнингки нарциссизми ўз шахсидан кўра гуруҳига нисбатан кучли бўлса, унинг таъби нозикроқ, ва у гуруҳига билдирилган очиқ ёки ўхшаш таҳқирга қаҳр тўкиб жавоб қайтаради. Бундай муносабат алоҳида ичимдан топ нарцисслардан кўра жадалроқ кечади. Индивид кўзгуга боқиб ҳали ҳам ўзи ҳақда шубҳага бориши мумкин. Гуруҳ аъзоси эса бундай гумонлардан холи, чунки атрофидаги кўпчилик унинг нарциссизмини ёқлайди. Жамоавий нарциссизмга оғриётган бошқа гуруҳ билан ихтилоф юзага келадигандек бўлса, ўртада оловли душманлик рўй беради.
Мазкур тортишувларда одатда ахлоқлар, ҳуқуқлар. ва фаровонлик тортқиланади. Униси эса тавқи лаънатга учрайди, у барча гуноҳларда, алдовдан тортиб тутуруқсизликкача, золимликдан тортиб ноинсонийликкача айбланади.
Рамзларни, оломон нарциссизмини ҳақоратлаш (масалан байроқларни, кайзер шахсини, президент ва элчини) халқларда шу қадар қутурган зулмкор муносабатни уйғотадики, улар ўз йўлбошчиларининг милитаристик,  уруш сиёсатини қўллашга шай туришади.


Эрих Фромм, "Инсоният бузилиши анатомияси."





Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari