Free HTML5 by FreeHTMl5.co Oct 16, 2022

Мантиққа сиғмаган ният жунбушида

Икки нафар шовқин-сурон кўтарган аёл (улар ўзларини "экофаоллар" деб тақдим этишган) Heinth томат суюқлиги билан Винсент Ван Гогнинг "Кунгабоқарлар" картинасини булғаган. Бу Лондон миллий галереясида рўй берди. Яхшиямки картина ойна ортида бўлгани учун жабр кўрмади. Фақат асар солинган рамка чети зарарланган. Аёллар ўзларини Just Stop Oil радикал экоҳаракати фаоллари деб билдиришган, мазкур ҳаракат нефть ва газ қазиб олишдан воз кечишни илгари суради. Фаоллардан бири сўнгги амалларини сўз билан шундай бақириб тушунтиришга уринган: "Санъат ҳаётдан азизми? Овқатдан ҳамми? Адолатдан ҳамми? Миллионлаб оилалар бир бонка шўрвани иситолмай, совуқ қотиб ўлишмоқда." Аёлнинг дугонаси шу пайтда " британияликлар токи компаниялар ёқилғи бойликларини қазиб, пул ишлашда давом этаркан, емак ва иссиқлик ўртасида танловни оширишлари керак " дея ҳайқирган. Айни ҳолатда мазкур баёнларда мантиқ йўқ, кузатувчилар аёллар қилмиши ва мақсадида пойинтар-сойинтарлик мужассамлигини кўришмоқда. Барибир картинага зарар етказишга уриниш перформанси юзасидан бу аёллар эндиликда полицияга бир қадар мантиқли жавоб бериб бериб, мантиққа оид жазо кутмоқдалар.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari