Ҳаётнинг ўзи яратган одамий фильмнинг қойилмақом сюжетини кўриб турибман. Одессада жарима майдончасидаги машина ичидан магнитола ва бошқа автоқисмларни ўмарган 19 ва 23 ёшли йигитлар қўлга олинганди.
Болалар илгари судланишмаган. 19 ёшли йигит 6 ёшида отасидан ажраган. Онаси ва ўгай отаси, яна учта укаси билан катта бўлган. Тўлиқсиз ўрта маълумотни олиб, бирданига ишга кирган. Ҳозирда бу йигит уйланган, фарзанди бор, оиласи унинг қарамоғида.
Унинг 23 яшар дўсти интернатда отасиз вояга етди. Онаси ҳақда билмайди, отаси бошқа оила қурган. Йигит тракторчиликка ўқиган. Етим сифатида унга қишлоқ жойдан уй ажратишди, буни у ўз кучи билан таъмирлашга киришган турли юмушларни бажариб кун кечиради. Уйланмаган, оиласи йўқ. Айнан у оғайнисига ўғирлик таклифини айтди. Ўша вақтда у Одессада қурилишда ишлаётганди, моянасини бермай қўйишганди. Турар жой ҳужжатлаштирилган Белгород-Днестроевскийга жўнаши керак эди. Йигитнинг йўлга пули йўқ эди, шу сабабдан ўғирлик қилиш қарорига келди.
Демак, яқинда маҳкама жараёни бўлиб ўтди.
" Ёшига қараб эмас, ривожланишига нисбатан мазкур шахслар ҳали гўдак ҳисобланади, уларда болаларча чекланган ички дунё, руҳий шикасталик, нозик туйғулар мавжуд. Турмуш тажрибаси, танқидий мулоҳазага эга бўлмаган бундай шахслар ҳаётий аниқ нуқтада бебош қилмишларни содир этишади, бу эса ўз мазмунига кўра жамият учун хавфлидир, "-деб қайд этилади маҳкама қарорида.
Судья баёнотида ажойиб юрист Фёдор Кони ва Фёдор Достоевский фикрларига суянади, яъни китоб ўқишдан тўхташ- фикрлашдан тўхташ деганидир.
Хуллас, болаларга бир йил шартли жазо беришди.
Ҳукмга кўра, улар Марк Твеннинг " Том Сойернинг саргузаштлари", "Гекльберри Финнинг саргузаштлари", Жек Лондоннинг" Оқ тиш", Тарас Шевченконинг " Кунлар ўтяпти, тунлар ўтяпти" асарларини ўқишлари шарт бўлади.
"Суд томонидан болалар адабиётидан сараланган асарлар уларда ўзига ҳамда атроф-муҳитга нисбатан ёвуз ҳиссиётларни эмас, айнан яхши, раҳмдил туйғуларни шакллантиришга қаратилган. Асарларда одамлар кўп йиллардан буён бир бирларини ёқтирмаслиги, душманона муносабатдан ташқари, жамиятда қоидаларга, қадриятларга ўрнатилган иззат-эҳтиром зарурияти билан яшаганлиги уқтирилади. Масалан, " Том Сойёрнинг саргузаштлари" асарида муаллиф Марк Твен ажойиб болакайнинг ҳазилнамо кечмишларини тасвирлашдан ташқари, жамиятда умуминсоний қадриятлар мавжудлигини аниқ кўрсатиб ўтади: "... олижаноб ва ҳалол меҳнатимиз ортидан топилган ҳар бир буюм бизга ширин ва ёқимли туюлади." (учинчи боб), "Ўзи англамаган ҳолда кишилар ҳатти-ҳаракатини бошқарадиган буюк қонунни кашф этди, агар бола ёки бирорта киши бирон нарсага ашаддий эришмоқчи бўлса, бу нарса унга қийинроқ тарзда етиб борсин." "Меҳнат-бу адо этишга мажбур бўлганимиз аъмолдир." (учинчи боб)- дейилади суд қарори матнида.
Менимча, аълодан аъло қарор. У қамоқ ҳукмидан кўра озроқ бўлса ҳам тузалиш имконини беради, йигитлар у ёқда ҳам маълум бир " ҳаёт мактаби"ни ўташлари мумкин эди, бироқ бутунлай бошқача бўларди.
Нафсиламбирини айтганда, яқинда Британия суди 21 ёшли Жонни икки йиллик шартли жазога ва инглиз классик адабиётини ўқишга ҳукм қилди. Бу йигит неонацизмга оид 70 минг файлни ва бомба тайёрлаш йўл-йўриқларини сақлашда айбланди. Мазкур жиноят 15 йиллик қамоқ жазосини назарда тутади
Судья ҳукмни тайинлаш чоғида, Жон содир этган жиноят "ўсмир болакайнинг аҳмоқона қадами" деган хулосага келди ва Жонга ҳар тўрт ойда бир марта ўқилган китоблар бўйича тест топшириш учун судга келишга мажбурият юклади.
И. Холодний, блогер