Free HTML5 by FreeHTMl5.co Dec 08, 2021

Карл Марксдан чапани мулоҳазалар

Катта авлод вакиллари Карл Маркс номини талаба бўлганларида унинг оғир ижодини мажбурлаб ўқитишгани ва ундан ҳеч вақони тушунмаганликлари учун ёқтирмай эслашади, чунки бунга ҳаёт тажрибалари етмаган.
Сўнгроқ унинг ғояларини алмисоқдан қолган дая ҳисоблашди, у аталган кўчаларни эса қайта номлашди. Шундай одам бор эди, шуҳратга бутунлай бурканган, кейин эса у керакмас бўлиб қолди, маънан эскирди. Янги давр келди. Оломон энди ўзига бошқача саждаларни ясаётганди.
Марк Цукерберг, Илон Маск, Жефф Безос ва Билл Гейтс. Кимки пули бўлса у юлдуз, ҳукмбардор ва трендлар қонункоридир.
Бундай олиб қараганда бу нормал табиий жараён. Лекин кўз қирим билан Карл Маркс айтганларига қараганимда унинг бугун учун долзарблигидан ҳайратландим.
Айниқса одамлар моҳиятини фош қиладиган иборалари ёқиб тушди. Ўқиб кўрамизми?


Ўз ўзини баркамоллаштириш ҳақида

"Буюклар бизга буюк бўлиб кўрингани шундаки, чунки биз ўзимиз тиз чўккалаб ўтирибмиз. "

Ўзимизни навбат охирида сиқилиб ёки тизда чўк тушиб ўтирибман деб ҳис этиш нохуш туйғу. Бироқ Маркс ўзининг ташбеҳида ҳақ эди: муваффақият ва истеъдоднинг 1 фоизи омадга боғлиқ, қолган 99 фоизи дангасалигингни енгиш, тинимсиз таълим, меҳнат, тиришқоқлик жараёнидир.
Ҳар биримиз буюк ёзувчи, бастакор ёки модельер бўлишни орзулаганмиз, лекин ҳар биримиз бу йўлни босиб ўтишга, соатлаб бу ишга ўзни бағишлашга, ўз ҳатти ҳаракатимизга телбаларча моҳирлик билан сайқал беришга тайёр эмасмиз.
Аммо тиззадан туриб, ўз қаддимиздан ўсмоқликни ҳар қайсимиз уддалай оламиз. Буни исташ керак, холос.


Дам олиш кунлари нима қилиш лозимлиги ҳақида


"Бўш вақт- шахс ривожи учун кенгликдир."

Мазкур иқтибос 12 соатлаб ишлаб, бўш вақтини ухлаб олишга сарфлайдиганлар жароҳатига туз сепади. Афсуски, бу айримларгина ундан чиқиш қурбига эга чигал доирадир.
Унда нега Маркс бизга ушбу маълумотни бермоқда? Ундан қандай фойдаланиш мумкин?
Кўпларимизнинг фарзанд ва невараларимиз бор. Айнан биз уларнинг вақтига хўжайинмиз. Биз буни қанчалар тўлдирсак, у шунга яраша ўсади. Истасак, болани бирор машғулотга жалб этамиз, истамасак- уни ёз бўйи айланишга кўчага қўйворамиз.
Ўзимиз ҳам оғир меҳнат ҳафтасидан сўнг нуқул бўшашишга эмас, ўз устимизда ишлашга вақт ажратсак ҳеч қачон кеч бўлмайди.

Аслида биз ким?

"Ўз меҳнатига муносабати қандайлигига қараб, кишининг одамларга муносабатини белгилаш мумкин. "

Актриса Алиса Фрейндлихда жиззаки ва дангал бир ибораси бор: у бир ишга барча кучини бағишлаши мумкин бўла туриб, унга ғайратининг ярмини ишлатадиган одамларга тоқат қила олмайди.
Агар киши ўзини юмушда сохтакор ва дангаса тутса, у ҳаётнинг бошқа жабҳаларида ҳам шундай кўринади. Маркс мутлақ ҳақ.


Мукаммалликка қандай эришиш мумкин?


"Инсоният табиати шундай тузилганки, ўз замондошлари камолоти ҳақида куюнибгина, инсон ўз мукаммаллигига эришиши мумкин. "

Ўзимизнинг пинҳона орзуларимизда биз тилло балиқлар хизматимизда ҳар бир тилакларимизни амалга оширадиган денгиз ҳукмдори бўлишни истаймиз,
Ҳаёт ҳақиқати шундаки, бахт ва истак тугалланган худбинларда эмас, кўпинча бошқалар хайри учун ишлайдиганларда рўёбга чиқади.
Марксда шунга ўхшаш альтруизм ҳеч қачон урфдан чиқмаслиги ҳақида яна бир ибора мавжуд.
"Қадимгилар дейишган: инсон дўстларига муҳтожликда кўмаклашиш учун дунё неъматларига интилиши зарур. Бу сўзларда нақадар чуқур инсоний донишмандлик яширин!"

Чангални бўшаштиринг

"Вақтинчалик айрилиқ фойдалидир, чунки муттасил мулоқот бир хиллилик тасаввурини уйғотади. "

Кун ора ажрашишлар даврида Марксдан ажойиб насиҳат. Ҳар қайси ялтироқ журнал, ҳар қандай психолог муносабатлар бузилаётгани ҳақида жар солмоқда. Кўпчилик эса бир бирининг кўзини моғор бостирмаслик учун баъзида нарироқ туришдан бехабар.
Мазкур маслаҳатни қариндошлар, катталар ва кичиклар ўртасидаги муносабатда ҳам қўллаш мумкин. Қани, бир биримизга кўпроқ ҳаво улашайлик, ўртоқлар! Ўшанда олам ростдан гулистон бўлажак!

Хельга хоним, блогер.






Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari