Кам сўзлайдиган кишилар кўпинча атрофидагиларнинг уларни тушунмасликларига дуч келадилар. Гап шундаки, деярли ҳар биримизга ошириб-тоширилган мишмишларни, олди-қочди воқеаларни тинглаш ёқади. Ўзининг қиёси йўқ мулоқот услуби билан абжир " давранинг гули " барчани ҳангу манг қилади. Хонанинг бир бурчида миқ этмай ўтирган ичимдагини топ-чи? У нима билан машғул? Шунчаки қолганларни эшитяптими?
Аслида эса четга сурилган мазкур шахс хозир бўлганлардан кўра ўткир ақл соҳибидир.
Жамият камгап кишиларга бўшанг ва соддадил деган ёрлиқларни осишга ўрганган. Аммо сиз ўз рақибингизга етарли баҳони бера олмаяпсиз, ўзига ишончи йўқ деб туюлаётган "писмиқ" шахсияти ичида улкан ақл-заковатли инсон яширинган бўлиши мумкин.
Қўйида сокинтабиат кишилар бошқалардан кўра ақлли ва қизиқарли эканлигига оид 7 та сабаб келтирилади.
1.УЛАР АЖОЙИБ КУЗАТУВЧИЛАРДИР
Фаол экстраверт вақтини бошқа одамлар билан мулоқот қилиш ва ижтимоийлашишга сарфлаётганда, интроверт буни атроф- оламни кузатишга кетказади. Улар бу қон қонига сингган тафаккурчилардир, улар миясида бир таҳлил обьектини дарҳол иккинчисига алмаштира олишади. Дастлаб одамлар ва атроф муҳитни ўрганиб, сўнгра бу ҳақда фикрни шакллантиришади. Консерватив ва суст табиатлари уларга эшитиш ва яратишга кўп вақт туҳфа этади. Шунинг учун бундай одамлар қолганлардан кўра кам гапиришади.
2.УЛАР ЎЗГАНИНГ ФИКРИНИ ҚАДРЛАБ, ҚАБУЛ ҚИЛИШАДИ.
Агар сиз оз сўзласангиз ва одамлар ўзларини муҳим ва эшитишга арзигулик ҳис этганликлари учун сизни севишса, бундан фахрланинг. Кимнидир диққат билан тинглаш учун сабр-тоқат керак, шунинг учун мазкур хислатни кўпроқ маълумот олишга ишлатинг. Янги билим олишдан ташқари дунёқарашингизни кенгайтирасиз ва мулоқот малакангизни оширасиз.
3.АЙТАЁТГАН ГАПЛАРИГА ҲИСОБ БЕРИШАДИ
Улар ҳиссиётлар борасида бўлмағур вайсашни ёқтиришмайди. Уларнинг услуби "гапни жойида кесиш." Сизни лол қолдириш учун биргина, аниқ ва мазмунли иборани гапиришлари кифоя. Улар ўз кузатувларига асосланиб ҳамда қолганларнғнг сўзларига таяниб қарор қабул қилишади.Тўғри танловга келиш учун экстравертларнинг хатоларидан хулоса чиқаришади.
4. АВВАЛ ЎЙЛАБ, КЕЙИН СЎЙЛАШАДИ.
Камгаплар ҳеч қачон шошмашошар хулосага келишмайди. Уларнинг кучли ақл-заковати иложи борича тўлиқ маълумотга маҳтал. Жим туришлик мияда ўйлаб олишга имкон беради. Шу тарзда ўзларини исталган саволга жавоб беришга тайёрлашади ( баъзисига жавоб беришлари шарт ҳам эмас), бу эса барча турдаги фикр-мулоҳазалар, нуқтаи-назарларни тушуниш дегани ҳамдир.
Улар учун суҳбатга тайёрланиш унда ғира-шира қатнашишдан кўра муҳимдир.
5.МУСТАҚИЛ ФИКР ЮРИТИШ БИЛАН АЖРАЛИБ ТУРАДИЛАР.
Интровертлар ҳаётини ноодатий деб аташ мушкул, ҳар ҳолда улар жамиятда камнамодир, бу билан ўзларига оммавий гуруҳларнинг таъсирини қирқишади. Улар ўзига хосликларини қадрлашади. Бу интровертларни қолган одамларга боғланишдан, уларга тобеликдан ҳимоялайди.
6.УЛАР ТУҒМА ШОГИРДДИРЛАР
Кам гапирадиган одамлар янги илмга интилишади, Уларнинг ўта қизиқувчанлиги нимадир янгисини ўрганишга мажбур этади. Уларнинг ғийбатга тоқатлари йўқ, бу антиижтимоий мавжудот бўлганларидан эмас! Бундай кишилар вақтини адиблик фаолиятига ёки ақл уфқларини кенгайтириш мақсадида мутолаага сарфлашади. Улар чуқур билимлари туфайли аҳмоқона гаплардан сўзлашмайди, қизиқарли суҳбатлари билан одамларни мафтун этишади.
7.УЛАР ЎЗИГА ҒАМХЎР
Шовқинли давраларда эмас, ёлғизликда ўтказилган вақт уларга руҳий изланишлар ва шахсий такомилга фурсат ажратади. Бу уларнинг ҳиссий ва психик соғликларига ижобий таъсир ўтказади.
Шунинг учун кейинги марта интровертнинг ташқи кўринишига боқиб, тузук муомалага лаёқатсиз деб ҳисобласангиз, яна бир ўйлаб кўришингизга тўғри келади, зотан қаршингизда ўтқир ақлга ва кенг тасаввурга эга кишилардан бири турган бўлиши мумкин.