Free HTML5 by FreeHTMl5.co Sep 14, 2021

Хиёнатга бўса тутманг!

Актёр Жан Ренонинг хиёнат ҳақидаги қатъий сўзлари мени чуқур ўйлантириб қўйди. Мана у нима деган: "Сотқинлар бағрига қайтиш керак эмас! Керак эмас! Тирсакни тишланг, ерни чайнанг, бироқ зинҳор қачонлардир сизга хиёнат қилган жойга қайтманг!"
Хиёнаткорлик ўзи нима?
Бу кимгадир ўзингга каби ишонганингда, у бирданига аслида маҳлуқ бўлиб чиққанидир: у сенинг манфаатингга ишламайди.
Ва ҳайқириб жар солгинг келади: одамлар, нега кўр-кўрона бир бирингизга ишонасиз? Ахир жаҳон тажрибаси шуни кўрсатади: хасислик, очкўзлик, ҳасад, рашк ҳар биримизда яширин. Фақат озодликка чиқиб олиш учун ўз вақтини кутади. Худди триллерлардаги ёвузлик каби.
Илоҳий шахслар учрамайди. Учрамайди.
Бир гал рус адибаси Александра Маринина шундай иборани айтганди: "Мабодо оний манфаатлар бўлмаса, ҳеч ким бир бирига керак эмас."
Бу ҳаётни улғайганда закий тушуниш.
Ҳар киши-ўзига ўзи балогардон. Балким борини боласига бахшида қиладиган онадир, лекин оналар ҳам ҳар хил.
Алданишга тайёр кишилар алданадилар. Қолганларда эса қандайдир иммунитет мавжуд: улар учун сотқинлик ҳаёт компонентларидан биридир, худди масалан муҳаббат каби.
100 йил яшаб қўйиб, нуқул бир тўсиқдан қайта ва қайта сакрайверма. Куни келиб, барибир унга уриласан.
Сотқинлик-бошга зарб билан тушган симёғоч эмас. Бу одам шуури қаърини намойиш этиб бўлди. Ниқобини ечди.
Бўлиб ўтган воқелик ундан бездиради. У билан вақтни ўтказишга истак йўқ, унга ишониш нари турсин, дийдорини кўришга тоқатнинг ўзи йўқ.
Айрим аёллар бор-"Мени алдаса ҳам, у (эркак) билан бирга бўлишни барибир ҳоҳлайман", дейишади. Бу айнан Маринина гапириб ўтган ҳолат: оний манфаат масаласи. Шахсий фойданг учун иллатлардан кўз юмишга тайёрсан.
Тўғри, мабодо бари силлиқ қечмаса, илиқ муносабатлар ашаддий нафратга айланади. Чунки вазият биз томонда эмас.
Менга сотқинликка нисбатан Холливуд актёри Аль Пачинонинг қараши ёқади. У четлаб ўтишни маъқул кўради:
" Мени ёмон кўрадиганлардан нафратланишга вақтим зиқ.Мени севадиганлар билан жуда бандман. "

Хельга хоним, блогер.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari