Нью-Йоркдаги таксичилардан бири Facebook саҳифасида қўйидаги воқеани ёзди:
Мен айтилган манзил бўйича келдим ва сигнал чалдим. Бир неча дақиқа кутгач, яна бир марта сигнал бердим. Бу менинг сўнгги рейсим эди ва кетишни ўйлаётгандим, аммо бунинг ўрнига машинани четга жойлаб, эшикка яқинлашиб, уни тақиллатдим. "Ҳозир ", жавоб берди сўниқ кекса аёл овози. Ва полда ниманидир судрашаётгани эшитилди.
Узоқ жимликдан сўнг эшик очилди. Қаршимда жимитдек 90 ёшлар чамасидаги аёл турарди. У 1940- йилларда суратга олинган фильмлардаги каби эгнига чит кўйлак кийган, бошига ҳарир тўрли шляпа қўндирганди. Ёнида мўъжазгина жомадони ҳам бор эди. Квартира гўёки унда кўп йиллар ҳеч ким яшамагандек таассурот уйғотарди. Барча мебеллар чойшабга ўраб ташланганди. Деворларда на соат илинган, жавонда на бир жисм ёки идиш бор эди. Бурчакда фотосуратлар ва шиша идишлар тўлдирилган қоғоз қути турарди.
" Сумкамни машинага элтиб беролмайсизми?"- илтимос қилди аёл. Мен жомадонни машинага олиб бордим,кейин эса аёлга кўмаклашиш учун изимга қайтдим. У қўлимдан ушлади ва биз секин автомобил томон йўналдик.
У меҳрибонлигим учун миннатдорлик билдиришда давом этарди. "Бу ҳеч нарса эмас, -дедим унга.- Мен йўловчиларимга онамга қандай муносабат кўрсатишларини ҳоҳласам, шундай муносабат қилишга уринаман."
"Қандай ажойиб бола,"-жилмайиб деди у. Биз машинага ўтирдик, у манзилни айтди, сўнг сўради:
" Шаҳар марказидан ҳайдай оласизми? "
"" Бу энг қисқа йўл эмас. "-жавоб бердим.
" Вой, бунга ҳеч қаршилигим йўқ-деди аёл-Мен шошмаяпман. Касалхонага кетяпман. " Мен орқани кўрсатадиган дераза кўзгусидан қарадим. Унинг кўзлари чақнарди. "Оилам аллақачон кетиб бўлган,-дея давом этди у секин овозда,-Шифокор менга умрим оз қолганини айтди."
Мен хотиржамгина қўлимни узатиб, ҳисоблагични ўчирдим.
Кейинги икки соат мобайнида шаҳар ичидан юрдик. У қачонлардир лифтчи бўлиб ишлаган бинони кўрсатди. Эри ва у ёшлик даврида яшаган туманни ҳам кесиб ўтдик У бир вақтлар қизалоқлигида қатнаган рақс зали бўлган айни дамдаги мебеллар омборхонасини ҳам кўрсатди
Баъзида у аниқ бир бино қаршисида ёки муюлишда тўхташимни сўрарди, шунда жим қотганча, қоронғиликка тикиларди. Бирданига аёл шундай деб қолди:
"" Мен чарчадим, энди кетсак ҳам бўлади. "
Биз жимликда аёл айтган манзил бўйича бордик. У портча бўйлаб йўлдан кўтарилиб бориладиган кичик санаторийга ўхшаш пастқамгина бино эди.
Етиб келганимизда, икки санитар чиқиб, машинага яқинлашди. Улар эҳтиёткорлик билан аёлга чиқишга ёрдамлашишди. Афтидан уни кутишаётганди. Мен юкхонани очиб, жомадонни кўтариб, эшиккача олиб бордим. Аёл энди ногиронлар аравачасида ўтирарди.
"Сизга қанча беришим керак?"-деди аёл сумкасини олиб.
" Ҳеч қанча"-дедим.
"Ахир яшаш учун пул топишингиз керак."-жавоб берди у.
" Бошқа йўловчилар бор бунга"-дедим мен.
Ўйлаб ҳам ўтирмасдан, энкайиб аёлни қучоқладим, у ҳам жавобан мени маҳкам қучди.
"Бир бечора кампирга бироз бахт туҳфа этдинг,-деди у.-Сендан миннатдорман."
Мен унинг қўлларини қисдим, ортимда эса эшик беркилди, бу яна бир ҳаёт китоби ёпилгани овози эди...
Қайтишда бирорта ҳам йўловчи олмадим. Ўйга ботганча, кўзим оққан томонга кетиб борардим. Ўша куни тилим зўрға айланарди. Ўшанда аёлга жаҳлдор ёки сменасини тугатишга тоқати тоқ ҳайдовчи дуч келганда нима бўларди? Унинг илтимосини рад этганимда-чи, икки марта сигнал бериб, кутмай кетиб қолганимда-чи?..
Сўнгда умрим мобайнида бу қадар муҳим иш қилмаганимни айтмоқчиман.
Биз ҳаётимиз буюк лаҳзалар атрофида айланади деб ўйлашга кўникканмиз, бироқ буюк лаҳзаларнинг ўзи кутилмаганда бизни маҳв этади, бу гўзал муқоваланган, кимдир аҳамиятсиз деб ҳисоблайдиган онлардир.