Бор экан-да йўқ экан, икки дўст бўлган экан. Бир куни улар тортишиб қолишибди, шунда бири бошқасига тарсаки туширибти.
Униси, оғриқни ҳис этиб, бирор сўз қотмай, қумга ёзибти: "Бугун энг яхши дўстим юзимга шапалоқ тортди."
Улар йўлда давом этишди ва яқин атрофда кўлга дуч келишди. Тарсаки еган йигит чўмилаётганда сувга чўкиб кетишига бир баҳя қолди, ва уни дўсти қутқарди. У ўзига келгач, тошга ёзди: "Бугун энг яхши дўстим мени ўлимдан қутқарди."
Тарсаки туширган ва чўкишдан асраган йигит дўстидан сўради:
-Сени хафа қилганимда қумга ёздинг, энди эса тошга ёзяпсан. Нега?
Дўст жавоб берди:
-Кимки бизни ранжитса, уни қумга ёзишимиз лозим, токи шамол келиб, уни супуриб ўчирсин. Кимки бизга яхшилик қилса, буни тошга ўйиб ёзишимиз даркор, токи ҳеч қандай шамол сидириб, уни хотирамиздан ўчира олмасин.
Хафагарчиликларни қумда ёзиб, севинчларни тошда ўйишга ўрган.