Ҳар бир киши шахсий фикр аа шахсий дид ҳуқуқига эга, аммо...
Бу ростдан ҳам бўлган воқеами ёки тўқиб чиқарилган латифа- аниқмас. Москвага Мона Лиза суратини кўргазмага келтиришди. Ҳамма уни кўргани борди. Жумладан актриса Фаина Георгиевна Раневская ҳам. У шу ерда икки амалдорнинг суҳбатини эшитиб қолди. Улардан бири, расм унда таассурот қолдирмагани ҳақида уқтирарди. Шунда Раневская ўртага гап қўшган экан: " Бу аёл бир неча асрлардан буён одамларда шу қадар таассурот уйғотганки, энди кимда фикр уйғотиш ёки уйғотмасликни унинг ўзи ҳал қилади. "
Аслида маълумотли одамнинг мулоҳазаси хашаки кишининг фикридан нимаси билан фарқ қилади?
Менинг бир танишим бор эди- жудаям зиёли одам, ҳозирда бунақалар анқонинг уруғи. Меломан, балетоман, театрал ва ҳамма ҳаммаси шунга оид. Жавонларда кўзга тушадиган саноқдан ҳам зиёд китобларни ўқиб чиққан одам.
Демак, у бир гапни айтганди:
"Мен Рахманиновни севмайман. Унинг мусиқаси ёқмайди. Лекин бу менинг гуноҳим, Рахманиновники эмас."
Мана шуниси билан, муҳтарам дўстлар, илмли кишининг мулоҳазаси хашаки одамнинг фикридан фарқланади.
Ҳар бир киши шахсий дид ва шахсий фикр ҳуқуқига эга. Ҳатто дурдона асарлар ҳам ҳар кимга манзур бўлмаслиги мумкин, бунинг қўрқинчли томони йўқ.
Билимга бой киши Мона Лиза ҳақида шундай дейиши мумкин: "Унинг юксак асарлигини тушунаман, бироқ дидимга ўтиришмайди." Масалан.
Лекин фақат алоҳида бўлак ўзига хос истеъдодга мансуб нусхалар эшикни оёғи билан тепиб очиб, шундай баёнот қилишади: " Сизнинг Мона Лизангиз бемаъза, табассуми қийшиқ, сурат уфқи уваланган, четидаги чанглар аллақачонлардан буён артилмаган бўлса керак. Луврда унинг ёнида хитойликлар уюлиб йиғилган, уларнинг дастидан бирор ёққа на юриб бўлади, на ўтиб."
Мазкур аламзада шахслар айни лаҳзада аслида Мона Лиза ҳақида эмас, бирмунча ўзлари ҳақида маълум қилишаётганликларини англаб ҳам етишмайди.
М. Тульчинская