Free HTML5 by FreeHTMl5.co Nov 19, 2020

“Болангиздан тўтиқуш ясаманг”. Инглиз тилига ўргатиш борасида.

  Кўплаб ота-оналар фарзанди инглиз тилини мукаммал ўрганишини исташади, шунинг учун бундай таълимни билимли ва тажрибали мураббийга юклашади. Бироқ тил базасига эришишни, фанни осон ва унумли ўзлаштиришни уй шароитида ҳам амалга ошириш мумкин.

 

1.Мактаб кўникмаларини йиғиштиринг.

  Агар болангиз инглиз тилида бемалол сўзлашини истасангиз, ёдингизда тутинг- мактабча услуб иш бермайди.Сабаблар турфа: эскирган таълим тизими, дарс ўтишда бир хиллик, таржима ва ёдлашга мажбурий етаклаш,ўқувчиларда дарсга қизиқиш уйғота олмаслик.

  Сўнгги нуқта жудаям муҳим. Айнан шунинг учун танишувни инглиз ҳарфларини ёдлатишдан бошлашни тавсия қилмайман. Бир тарафдан бу болага қийин, бошқа томондан зерикарли.Биринчи навбатда жонли гап ва тушуниш, сўнг эса ўқишдир. Яна бир нарсани айтиб ўтиш муҳим  Ҳеч ҳам ёш ўқувчини изингиздан ҳижжалаб такрорлашини сўраманг, айниқса бунга мажбурламанг.Бу ҳеч кимга қизикмас, мактабча “тўтиқуш” услуби тилга чинакамига ўргата олмайди.Болани мулоқотга чорлаш кўпроқ натижа беради.

 2.Инглизчани тушунишга диққат қаратинг.

  Она тилида бўлгани каби чет тилида ҳам тилни тушунишни шакллантириш лозим, қолгани эса кейин.Инглиз тилидаги сўз ва гапларни илғаб олиш таълимда асосий босқичдир. Бу келгусида мулоқотга киришишда қўрқувни бартараф этади.

  3.Машғулотда дарсликдан эмас, ўйинчоқдан фойдаланинг.

 Бирор  бир янги ўйинни қўллаб болага машғулотни сингдириш осон. Саҳна кўринишлари ўйлаб топинг,инглиз тилида бошқа қаҳрамонлар номидан гапиринг.Масалан. мушукни олиб, “Cat.It’s a cat.Nice.A nice cat!(Мушук.Бу мушук. Ажойиб. Бу ажойиб мушук!) “денг. Бу болага жисмга боғлаб тилни тушунишга ёрдам беради.

  4.Мультфильмга умид боғламанг.

  Мультфильмни қўйиб беришдан осони йўқ, бола уни кўриб тилни ўрганади-қўяди, ота-оналарнинг бундай фикрга келиши алдамчи. Аслида эса мультфильм чалғитиб, дам олдириш вазифасини бажаради, зинҳор ўргатмайди.

  5.Бола билан имкон қадар сўзлашинг.

    Агар кичкинтойингиз чет тилида гапиришини истасангиз , унга тилни жонли эшиттириб туринг, бу қисқа жумла бўлса ҳам гапириб туринг, асосийси буни мунтазам такрорланг.

  6.Оддийидан бошланг.

  Бирданига кўп нарсани билишга қизиқмаслик керак.Бир ойдан кейин болангиз равон гапириб кетишини режаламанг. Машғулот давомийлигини босқич билан амалга ошириб боринг.3 дақиқалик сифатли дарс услуби бир соат китоб ҳижжалашнинг ўрнини босади.

  7.Сўзларни рўйхат бўйича ўргатманг.

  Аниқловчиларни шундай танлангки, улар бир бирига мос тушсин, шунда бола улардан осон гап туза олади. Масалан, “Уй ҳайвонлари” мавзусини ўрганганда унга нафақат жониворлар номини , уларнинг белгиларини ҳам киритинг- катта, тез, дўстлашадиган, силлиқ, юнгли, сутни севади ва ҳоказо.

  1. Агар талаффуз рисоладагидек бўлмаса хавотирга тушманг.

 Кўпинча тилнинг лаҳжасидан қўрқиш эркин сўзлашга тўғаноқ бўлади.Бироқ мулоқотга киришишдан чўчимаслик лозим, чунки тушуниш бирламчидир. Ҳар ким ҳам айнан ўша миллатга мансуб кишидек бидирлаб гапира олмайди, Бу инглиз тилида сўзлашувчилар билан муносабатга киришига тўсиқ эмас.

  9.Қилиқ, ҳатти-ҳаракат, ҳиссиётдан фойдаланинг.

  Булар тушунишни енгиллаштиради,янги сўзларни тез ва асос билан эслаб қолишга кўмаклашади. Агар сиз айиқ катта демоқчи бўлсангиз, қўлларингизни кенг ёйиб чўзиқ овозда:”Big! The bear is big!”( Катта!Айиқ катта!)денг. Бу болани машғулотга киришишини кенгайтиради.

  1. Ўзингиз ва фарзандингиз олдига ниҳоятда улкан вазифа қўйманг.

   Маъқули беш дақиқа шуғулланиш кифоя, бироқ яхши кайфиятда ва ҳар куни! Бу кичкинтойингизни  толиқтирмайди ва тилни ўқиб ўрганишни енгил, қизиқ , натижали қилади.

  Асосийси ота-оналар шуни ёдда сақлашлари лозимки,-инглиз тили машғулотлари сизга ва болангизга ҳузур бағишлаши керак. Турли ўйинлар,инновацион услублар, тайёр сценарийлар, чет тили учун замонавий қўлланмалардан фойдаланинг ва истаган ютуғингизга эришасиз.

                 Мария Елисеева, педагог, “АиФ”

 

 

 

 

 

 

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari