Баъзида ўйлаб қоламан, Википедияга кўра 80-йилларгача туғилган, менинг ҳисобимча 85-йилгача туғилган Х авлоди вакилларига, жин урсин, ниҳоятда қийин. Бечорадан бе чорамиз: Бизнинг ҳатто лақабимиз йўқ: бумерлар, миллинеадлар, зумерлар, альфалар бор, фақат биз йўқотилган авлодмиз, ҳеч нима деб аталмайдиган, ва бу давом этмоқда- деворда нақшланиб ёзилганидек-жин теккан авлод, беш ҳарфдан нари, ҳа...
Биз-эртанги кунга ишонч билан вояга етган кишилар фарзандларимиз: уларнинг барқарор дунёсида институтдан кейин йўлланмали иш, стандарт бўйича маош ва уйга навбат мавжуд эди. Пул ва мулк уларнинг ҳар бирида йўқолди, ҳатто ўлиб қутулишга имконлари ҳам. Уларнинг дунёси қулагач, бўйнимизга калит осволиб, кўчага чопқиллаган болакайлар бир зумда улғайдик: биз кечки овқатимиз нафақат гўштсиз эканига, ота-онамиз бундан буён қаёқда яшашни билмасликларига ҳам кўникишимиз лозим эди. Биз энг даҳшатли ва мажруҳлантирадиган зилзилани бошдан кечирдик: оёқларимиз остида асосларнинг асоси силкиниб бораётганди.
Энди ўзимиз ота-онамиз, қуюшқондан чиқмаслик учун тишимизни тишимизга қўйиб тоқат қиладиган. Салга озор чекамиз, аксаримиз бошоғриқ касалига мубтало, биллур идишдек мўрт, сал ножўя тегилса чилпарчин бўладиган.
Биз ҳам фарзандлари билан қўшиб ота-онасини ҳам боқадиган ўша бадбахт авлодмиз, бу эса яримғалаба: биз барчага баробар эҳтирос билан хизмат кўрсатаётган улуғ ёшдамиз.
Бизнинг фақирона бор вақомизни чор тарафдан тортқилашади: бер, бер, бер!-гўёки томирларимиз қўш, гўёки метиндан ясалганмиз.
Савияси бир нави оналар ва оталар осмонга қараб уларнинг ота онаси каби нафақасига(аммо буям аниқ эмас) барқарорлик парқусини тушишини хаёл қиладилар. Давлатдан умид йўқлигига ахийри ишониб, бизга лўқ кўз тикишган. Савияси бир нави фарзандлар эса музлатгичдан ўзи бирон нима олиб тамадди қилишга уқувсиз (биз эса учинчи синфдаликдан бир қўл силтаб столни ҳеч нимадан шоҳона безатардик).
Биз мана шу икки ўт орасидамиз, бир томондан бурч ва мажбурият асосида шўроча тарбияланган, бошқа томондан давр талабига рўбарў, шўроча нақлдан ошиб тушадиган ақида ичида-"ўлмасанг бас. "
Лекин аслида бундай эмас,албатта, бурч ва мажбуриятларимизни ўтаб оламиз, кейин ўламиз. Нақ жаннатга тушамиз, бўйнимизда осилган калит билан сайр қиламиз, бу ерда кунига 24 соат ичида 13 ёшдан пиво сотишади, поезд ва концерт залларида чекиш ҳам мумкин, у ерда Летов тирик бўлади, Кинчев ҳам жиннивор эмас.
Пуллар эса у ёқда ҳам бизда бўлмайди. Қарилар ва ёшлар ўртасида тарқатиб улашмаслигимиз учун.
С. Грибацкая