Free HTML5 by FreeHTMl5.co Mar 06, 2021

"Бир онда ва абадий."



    Куприннинг бир ҳикояси бор, унда важоҳатли ва қўпол эри билан поездда кетаётган аёл тасвирланади. Эр ухлар ва хуррак отарди, хотинига дакки бериш ва уни турткилашдан ҳориганди. Ўшанда аёл ҳамроҳи ёш зобит билан гаплашиб қолади- мутлақо беғубор суҳбат, ҳар хил четдаги мавзулар ҳақида. Болаликдаги бир жойда қотиш ўйини ҳақида- қотганингда вақт мисоли секинлашиб, оқими бошқача тус олади, ва бу гўёки абадийлик. Стол остига кириб, сирли яшириниб олиш ҳақида, гўёки бутун оламдан ёлғизланиб, стол устидан тушган дастурхон пўпакларини ўйнайсан... Яшнаб ёнаётган кўмир олови ва унинг сўнишидан киши кўксида ғалати алам уйғониши ҳақида. Шуларни сўзлашиб, бир бирларини сўзсиз тушунишарди: барча ҳиссиётлар, туйғу ва изтироблар улар учун муштарак тушуникли эди. Улар буларни ухлаётган қўпол кишининг хурраги ва тўлғонишлари остида гаплашишар, уйқусини бузмаслик учун секин пичирлашишарди. Бироқ у барибир уйғонди, ўгирилиб олиб, хотинига қарата ниманидир тўнғиллади. Ёш зобит тушиши керак эди, мана унинг станцияси яқинлашди. Ва у ўша онда ҳеч қачон бирга бахтли бўладиган ўзига ниҳоятда яқин ва қадрдон қалбни бошқа учратмаслигини англади, шунчаки бирга ёнма-ён бўладиган... Улар бирга чиқишди (аёлнинг буюмларини олишмади ҳам),-бутунлай номаълумлик қаърига, бирга- буткул озодликка. Улар қарорга келишди ва ҳал қила олишди.
    Ҳикоя инқилоб ва қонли воқеалардан ўн йил илгари ёзилган, умид қиламизки, улар биргаликда яшаб, севилишга улгуришди. Умр қисқа. Бу ёқда инқилоблар, бу ёқда урушлар, яна кексалик эшик қоққан... Улар бир қарорга кела олишди. Кўплар эса улкан бахтга дуч келиб, ўзига ҳамнафас қалбни топганида довдираб қолишади. Ва вагон ичида қолишади, видолашишга қўл силкишади, ва бутун умр йўқотилган муҳаббатларини соғиниб, эзилиб ўтишади.
     Таваккал қилиш қўрқинчли, бор ашқал-дашқалингни қолдириб кетишга юрагинг дов бермайди. ҳаётингни ўзгартириш хавотирли,-бу шундоқ ҳам тушунарли. Бироқ ўзига ҳамдард юракни киши ҳаётда бир бор учратади,-мадомики учрата олса. Бу ҳар кимга ҳам берилмайди. Бир бирини ўзаро тўлиқ тушуниб етиш, руҳий яқинлик- чинакам севги шудир. Афтидан каловланиш керакмас- поезд силжишда давом этмоқда. Вақт кутиб ўтирмайди. Юраклар айрилиқни истамайди... Бу шунчаки севги ҳақида хотирга солдириш, умрнинг фонийлигини эслатиш ва буни баъзида ҳеч бир қарор қабул қила олмайдиганларга шу ҳақда ёд эттиришдир.

А. Кирьянова.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari