Уольт Дисней ўз вақтида шундай деганди: "Китобларда қароқчиларнинг Хазиналар оролида йиғилган барча ўлжалардан ҳам ортиқ хазина мавжуд." Денвер кутубхонаси ходимаси, китоблар сақланишига масъул Мэдисон Хосак санъаткорнинг мазкур фикрларига тўлиқ қўшилади, айрим жиҳатларда эса унчалик тўлиқмас. Кутубхонадаги фаолияти даврида у китоблар ичидан топмаган нарсаси қолмади- масалан, хатчўп ўрнида колбаса бўлаги, кетчуп идиши саргузаштлари чизилган қўлбола комикс, бутун дунё хатчўплари- оригами қуши, наша япроқлари, кинога чипталар, хатчалар, покемонлар жойлашуви харитаси ва бошқа бир талай нарсаю ашқал дашқаллар. Бироқ Мэдисоннинг иккита қадрли буюми бор: бири қандайдир Эби учун онаси тарафидан тайёрланган юмушлар рўйхати- унинг бошида "Эбини қучоқлашим лозим" деган қайд келтирилган. Иккинчиси эса икки рақамли таппонли сирли ўйин қартаси, унда шундай ёзув битилган: "р. м. 10.40.бир ўзинг кел." Кутубхоначи бизни шундай огоҳлантиради: зинҳор-базинҳор китоб хатчўпларига телефон рақамингизни, манзилни, банк картаси паролини ёза кўрманг, ахир ким билади, бу китоб яна кимнинг қўлига тушадию, у бошқа детектив текширувни бошлаб юборади.