Инсоннинг йўли инсоният йўлини такрорлайди: қанчалар кўп маълумот мавжуд бўлса, шунчалар кам донишмандлик учрайди. Бола мактабга орзиқади. Унга ҳаммаси қизиқарли туюлади: портфель ортқилаб бориш, қалам, дафтарлар... Бироқ мазкур ўйинчоқлар дарров жонга тегади: мактаб ўйин шодлигини тортиб олади-шунчаки мактаббайлик руҳини бериб қўяди. Айтишларича, чумчуқ- консерваторияни битирган булбулдир. Кичкинтой болакайлар чизган суврат мактаб ўқувчилариникидан кўра жозибалироқ. Ўзим кичкиналигимда яхшигина расм чизардим, менга ҳатто алоҳида тасвирий санъат мураббийсини ҳам ёллашган, лекин мактаб мендаги қобилиятни тезда сўндирди ва ўрнига зерикарлилик ҳадя этди. Нақадар кўп китоб, билим бисёр экан, шу қадар зерикиш кучли, шундан китоб четга нари суриб қўйилган.
Довдир болакай ҳақида шундай эртак бор: у мудом нимасинидир унутиб қўяверади, гоҳ камзулини, гоҳ пайпоғини ва ҳоказо. Менаш (боланинг исми шундай эди) шунда нарсаларини қаерга қандай қўйганини рўйхат қилиб чиқади ва уни "мен каравотдаман" деган сатр билан якунлайди. Эртаси тонгда Менаш буюмларини рўйхат бўйича йиғиб олади, бироқ каровот бўш эди. "Ахир мен қаердаман?" Болалар учун китобдаги сурат ёдимда: бола бўш каровот ёнида гарангсиганча турарди.
Григорий Померанц