Free HTML5 by FreeHTMl5.co Dec 25, 2022

Ҳаммаси яхшиликка

Кунларнинг бирида бир киши кема ҳалокатига учраб, тўлқинлар уни кимсасиз оролга олиб келиб ташлади. У бир ўзи омон қолган ва уни қутқаришини сўраб тинимсиз Тангрига нола қиларди. У ҳар куни унга ёрдамга ошиқадиган кемани кўриш умидида узоқ уфққа тикилиб ўтирарди. Ахийри бундан ҳориган инсон қирғоққа сув судраб келган кеманинг тахта бўлакларидан ўзига чайла ясади. Бироқ емак ахтариш учун кетиб қайтганида, чайласининг оловга бурканганини кўрди: тутун ўрлаб осмонни тўлдирганди.
Энг даҳшатлиси чайлага қўшилиб унинг бор нарсаси ўтда кул бўлганди. У ҳеч вақосиз қолди. Одам азоб ва аламдан бошқа ўзини тутиб туролмади.
-Эй, Худойим, нега менга бундай кунларни раво кўряпсан?-дея инграрди у.
Эртаси куни саҳарда уни кеманинг наъраси уйғотиб юборди. Кема уни қутқариш учун оролга яқинлашаётганди.
-Бу ердалигимни қандай билдингиз?-сўради киши денгизчилардан.
-Биз тутун дарагини кўрдик,-деб жавоб қайтаришди улар.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari