Германиядаги мактаб директорларидан бири ишга қабул қилаётган ҳар бир муаллимга қўйидаги бир хил мазмундаги хатни йўллаган.
"Ҳурматли ўқитувчи!
Мен концлагерни бошимдан ўтказдим, кўзларим бошқа ҳеч кимсага раво кўрмайдиган воқеаларни кўрди:
- қандай қилиб муҳандислар газли камералар қургани;
- ўта мутахассис шифокорлар ёш болаларни заҳарлагани;
-билимдон ҳамширалар гўдакларни ўлдиргани;
-олий таълим даргоҳлари битирувчилари аёллар ва болаларни отиб ёқиб юборганини...
Шунинг учун илм-маърифатлиликка ишонмайман.
Сизлардан ўтинч-илтимосим: ўқувчиларни одам бўлиб етишишига ёрдам беринг.
Токи сизнинг саъйи- ҳаракатингиз маҳлуқ олимлар, малакали жиннилар, маълумотли Эйхманлар пайдо бўлишига олиб келмасин. "