Кунларнинг бирида 50 кишидан иборат гуруҳ семинарга келди. Тўсатдан маърузачи сўзини тўхтатиб, қатнашчиларга шарчалар тарқата бошлади. Уларнинг ҳар бирига ўз исмларини билинадиган қилиб ёзишни сўради. Сўнг барча шарлар худди шу рангдаги бошқа шарлар тўлдирилган хонага қўйилди. Иштирокчиларга хонага киришга рухсат этилиб, беш дақиқа ичида ўз исмлари ёзилган шарни топиш сўралди. Ҳамма жазавага тушиб, бир-бирига тўқнашиб, шарини излашга тушди, шундан ғала-ғовур, бесаранжомлик кўтарилди.
Беш дақиқа тугагач, ўзига тегишли шиширилган шарни ҳеч ким топа олмади. Шунинг учун уларга исталган исмдаги шарни топиб, ўша исм эгасига топшириш таклифи айтилди. Бир неча дақиқадан кейин барчанинг ўз шари бор эди. Ва шунда маърузачи деди:
"Айнан шу ҳаётингизда юз бермоқда. Ҳамма қийналиб бахтини дуч келган ердан излайди. Бизнинг бахтимиз ўзгаларнинг саодати асосига қурилган. Уларга ўз бахтини берсангиз, ўзингизникини қўлга киритасиз. "