Free HTML5 by FreeHTMl5.co Feb 07, 2021

Тўрт дона шам.

   Тўртта шам бари жим ёниб, секингина эриб боришарди.Атроф шу қадар сокин эдики, улар қандай сўзлашаётгани эшитиларди.

  Биринчиси деди:” Мен ТИНЧЛИК-ХОТИРЖАМЛИКман.Минг афсус одамлар мени асрашни билишмайди,менинг ўчиб ёнишимдан ўзга иложим қолмаган!” Ва бу шамнинг олови сўнди.

  Иккинчиси деди:”Мен ИШОНЧ-ЭЪТИҚОДман. Одамлар мен ҳақимда тинглашни исташмайди.Шунинг учун порлаб туришимдан маъно йўқ.”. Шу сўзларни айтганда енгил ел бир елиб шамни ўчирди.

  Ғамга ботган учинчи шам шивирлади:”*Мен МЕҲР-МУҲАББАТМАН.Мени яна ёнишимга мадорим қолмади. Одамлар мени қадрлашмайди ва тушунишмайди.Улар ўзларини кимки кўпроқ севса,улардан нафратланишади.- айниқса ўз яқинларидан.” Узоқ ҳам кутмай, бу шам ҳам бир пасда ўчди.

  Шу пайт хонага туйқусдан бир ёш бола кирди ва 3 та шамнинг ўчганини кўрди.Қўрқиб кетганидан у чинқириб юборди: “Нималар қиляпсиз? Ахир сиз ёнишингиз керак, мен қоронғуликдан қўрқаман.” Бу сўзларни айтиб, у йиғлаб юборди..

Ҳаяжондан титраган тўртинчи шам деди:”Қўрқма ва йиғлама. Токи мен ёнарканман,,доим қолган уч шамни ёндириш мумкин. Мен-УМИДман.”

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari