Бор экан-да, йўқ экан, бир тентак бўлган экан...У узоқ вақт шод ва хандон яшаб юрган экан, бироқ унга сўнгроқ ҳар ерда урчиган ўзи ҳақида - ақли норасо ва бебурд деган таърифлар етиб келибти. Тентак хаёлга толиб,ўша ёқимсиз мишмишларни қандай аритишни ўйлабти. Унинг тунд миясини тасодифий фикр равшанлаштириб юборибти... У ҳеч бир кечиктирмай уни рўёбга оширишга киришибти. Кўчада бир таниши йўлиқибти- бу таниш унга таниқли рассомни мақтарди.
.. -Сизга бир гап айтсам,-хитоб қилибти тентак,- рассомингиз ўтмишда, отам замонида аллақачон қотиб бўлган.Буни билмасмидингиз? Кутмагандим сиздан... Сиз қолоқ инсонсиз.
Таниши ҳуркиб кетиб, тентак сўзларини маъқуллабти. -
-Бугун жудаям ажойиб китобни ўқиб битирдим,-дебди бошқа таниши. -
-Сизга бир сўз десам,-хитоб қилибти тентак,- уялмайсизми шундай дегани? Бу китоб ҳеч нимага ярамайди, унга ҳамма қўл силтаганига анча бўлди.Буни билмасмидингиз? Сиз қолоқ инсонсиз.
-Дўстим N,N ниҳоятда гўзал шахс,- дебти учинчи таниши тентакка,-ҳақиқий беназир мавжудот!
- -Сизга айтсам,-хитоб қилибти тентак,- N.N тугалланган расво одам! Бор уруғ-аймоғини чув туширди.Буни ҳамма билади-ку?! Сиз қолоқ инсонсиз.
Учинчи таниш ҳам қўрқиб кетибти, тентакнинг сўзларига қўшилиб, дўстидан нари йўқолибти. Тентак қаршисида кимники мақташмасин,унда ҳаммасига баҳо-баҳона бисёр эди. - Баъзида қаҳр билан қўшиб ҳам қўярди. - -Ҳалиям баобрўларга ишониб юрибсизларми? -
-Ярамас! Мағзавачи!-тентак ҳақида фикр билдиришарди танишлари.-Бироқ боши ғиж-ғиж ақл.
-Тили заҳарлигини айтмайсизми!- қўшимча қиларди бошқа бирови,-ҳа, у қип-қизил истеъдоднинг ўзгинаси.
Охир-оқибатда бир газета ношири унга танқидий бўлимни бошқаришни топширди. - Ва тентак ҳамма ва ҳаммасини, ўзи айтгани тўни ва тусини ўзгартирмай танқид қилаверди, қилаверди... Баобруларга қарата ҳайқирган одам энди ўзи баобрў. Ёшлар уни кўкка кўтаришади ва ундан ҳайиқишади. - Бечора ёшлар нима ҳам қилишсин. Аслида самоларга олиб чиқиш ҳам шартмас, аммо бошқа ёқда одамлар кўз тиккан, қуллуқ қилмай кўр-чи- қолоқ одамлар сафига тушасан, қўясан! - Тентаклар ҳаёти қўрқоқлар орасидадир.
Иван ТУРГЕНЕВ, 1878 йил.