Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jul 15, 2021

Тақдири азал

Энг қисқа йўл- ҳар доим ягона ақлга мувофиқ эмас. Ҳар биримизнинг умр йўлимиз тақдири азалдандир.
Беш нафар закий ўрмонда адашиб қолишди.
Биринчиси деди: "Мен чапга юраман-ички ҳиссиётим шунга ундаяпти."Иккинчиси деди:" Мен эса ўнгга-бекорга иш ўнгидан дейишмаган. "Учинчиси деди:" Мен ортга қайтаман-чунки ўша ердан келганмиз, демак ўрмондан чиқиб кетаман. "Тўртинчиси деди:" Мен олдинга бораман-олдга интилган афзал, ўрмон ахийри тугаб, янги йўл очилади. "Бешинчиси деди:" Барчангиз ноҳақсиз. Энг мақбул чора бор. Шошмай мени кутинглар. "Шундай деб, энг баланд ўсган дарахтни топиб, тепасига чиқиб олди. У дарахтга кўтарилаётганда қолганлар истаган томонларига йўналишди.
У баландда ўрмондан тезроқ қутулиш учун ким қандай юриши лозимлигини айтиб турди. Энди у закийлар қай навбатда ўрмон четига етиб боришини ҳам биларди. У янаям юқорилаб, энг калта йўлни кўрди. У муаммодан ғолиб чиқиб, масалани ҳаммадан аъло ечди. У барчасини тўғри ҳал қилганини биларди. Қолганлар эса-йўқ. Улар ўжар эдилар, унга қулоқ осишмасди.
Бироқ бу ҳаммаси эмас-чунки.
У хато қилаётганди.
Барчаси тўғри йўл тутишганди.
Чапга кетгани ўрмоннинг нақ қаърига тушди. У оч-наҳор қолиб, йиртқич ҳайвонлар билан олишишига тўғри келди. Лекин ўрмонда жон сақлаб, унинг бир қисмига айланиб, бошқаларни ҳам шунга ўргатадиган даражага етди.
Ўнгга юргани эса қароқчиларга дуч келди. Улар ундаги нарсаларни тортиб олиб, биргаликда кишиларни талашга мажбурлашди. Лекин вақт ўтиб у қароқчиларда унутилган инсонийлик ва раҳмдилликни уйғотиб юборди. Айримлари афсус-надомати кучли эканидан, унинг ўлимидан сўнг ўзлари закий бўлиб етишди.
Орқага кетгани ўрмон ёқалаб йўлка ҳосил этди. Бу эса адашишга таваккал қилмаслик учун ўрмон бўйлаб сайрни истайдиганларга муносиб йўл бўлди.
Олдинга боргани кашфиётчи бўлиб етишди. У ҳеч кимнинг оёғи етмаган жойларга бориб, одамларга ғайриоддий имкониятлар, ажабтовур доривор ўсимликлар ва ғайриоддий жониворларни очиб берди.
Дарахтга чиққани эса қисқа йўлларни топадиган мутахассисга айланди. Унга ўз муаммосини тезроқ ҳал этишни ҳоҳлайдиганларнинг бари мурожаат қилди, ҳатто бу ривожга олиб келмаган тақдирда ҳам.
Хуллас, беш закий пешонасига битилган бурчларини адо этишди.
Юксак кўтарилиб, қисқа йўлни кўришни ўрган.
Қолганларга ўз йўлида кетишга рухсат беришни бил.
Барчани закий санашни ўрган- ҳар бир йўл муҳим ва ҳурматга сазовор.
Ва яна...
Хотимага назар ташлашни бил- зеро унда доим давом бор.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari