Кунларнинг бирида фермер сомонхонада чўнтак соатини тушириб қўйганини пайқади. Бу буюм у қадар қимматли эмаса-да, фермер учун севимли кишисидан совға сифатида қадрли эди.
Сомонхонанинг у учидан бу учига соатни ахтаришга бесамар уринишлардан сўнг ўртада ҳориб ўтириб, ахийри у енгилди. Бошқа мадори қолмаганди унинг. Яқин атрофда ўйнаб юрган болаларни кўриб, улардан кўмак сўрашга аҳд қилди, қайси бири соатни топиб берса, тақдирлашини ҳам айтди.
Болалар буни эшитгач, гуррас саройга ёпирилишди: ҳамма ернинг тит-
питини чиқаришиб, барибир соатни топа олишмади. Фермер барча саъй-ҳаракатларини йиғиштириб, умидини узган лаҳзада ёнига бир болакай яқинлашиб, унга соатни ахтариш учун бир уриниб кўришга рухсат сўради. Фермер унга боқиб, нима бўпти, майлига, деб ўйлади, чунки боланинг қиёфаси унга жуда самимий туюлаётганди.
Бироз вақт ўтгач, бола сомонхонадан кўлида соат билан чиққанида у ҳангу- манг бўлиб қолди. Фермер севинганидан боладан бошқалар уддалай олмаган ишни қандай эплагани, умуман нима қилгани ҳақида сўради. Шунда бола жавоб берди: "Мен ҳеч нима қилмадим. Шунчаки полга ўтириб, тингладим. Жимликда соат чиқиллашини эшитгач, овоз чиқаётган тарафга бориб, уни топдим."
Қиссадан ҳисса: шартаки бўлмаган, босиқ заковат-қизиққон ва серҳаяжон ақлдан кўра яхшироқ фикрлайди. Баъзида шунчаки тўхтамоқ ва тингламоқ лозим.