Инсон табиатида соянинг ёрқин зоҳир бўлиши-бизда бирор ёқимсиз киши қаттиқ ғашимизга текканида кўринади. Ўша одамда ўзимизга қачондир тақиқлаган қусурни учратсак--ич-ичимизда ўзини оқламайдиган жаҳл қайнаб чиқади.
Жиғизга теккан бирор киши ҳақида ўйланг-чи,-- диққат билан разм солсангиз унда шахсингизнинг бироз сиқилган аксини кўрасиз. Бу билан келиша бошласангиз, ғашлик дарҳол йўқолади. Ўзимизни қандай бўлсак, шундай қабул қилсак, оламни ҳам ўз-ўзидан борича қабул қилишга ўрганамиз.
Бундан ташқари Сояда қачондир фойдасиз кўринган жиҳатлар ҳам яширинган. Масалан, мусиқани севмайдиган ота-онанинг тинглаш қобилияти юксак фарзанди ҳеч қачон бу иқтидоридан фойдалана олмайди, мазкур туғма қобилият билан боғлиқ юрак парчаси эса қалб зулматида йўқолиб кетади ва у ердан йўқотилган имкон ва адашилган йўл учун тушуниксиз армондан оғриқ бериб туради.
Соя-куч-мадор хазинаси ва юрак ғайратидир, зинҳор-базинҳор инсонда йиғилган ёмонликлар йиғиндиси эмас. Соя-қалбнинг шундай ажралмас бўлагики, у билан танишмоқ ва дўстлашмоқ зарур, уни сийратда сингдириб, ундан онгли фойдаланишни билиш лозим.