Free HTML5 by FreeHTMl5.co May 27, 2021

"Беайб" шайтон.

Отни ёғочга боғлаб қўйишди, лекин шайтон келиб, уни бўшатиб юборди.
Ечилган от деҳқон даласига келиб, экинни пайҳон қилди.
Деҳқон ғазабланиб, милтиқни олиб, отни ўлдирди.
Шунда отнинг эгаси жаҳлланиб, у ҳам милтиқ ўқталиб, жойида деҳқонни отиб ташлади.
Хотини кўриб, отнинг эгасини ўлдирди.
Шунда от эгасининг ўғли аччиқ устида деҳқон хотини жонига қасд қилди.
Қўшнилар йигитни ўлдириб, уйига ўт қўйдилар..
Одамлар шайтондан сўрашди:
-Нега ундай қилдинг?
Шайтон жавоб берди: ҳеч қандай ёмон иш қилмадим, шунчаки отни бўшатдим, холос.
ТУШУНЧА.
Шайтон фақат шу қадар жўн ва беайб нарсалар содир этадики, қолганини эса ўзимиз бажарамиз. У юракларимизда ғазаб-надомат яширинганини билади.
Мана шунинг учун нимаики қилишдан аввал ўйлаб олмоқ лозим.
Ёдингизда тутинг, сўз қудратга эга, нимаики сўзлашдан ҳам аввал мушоҳада қилинг.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari