Шамол Чечакни учратиб, уни севиб қолди. Майин силаб эркалаганида Чечак ҳам унга гул ҳидини таратиб, янада улкан муҳаббат билан жавоб қайтарди.
Шамолга бу оз туюлди, ва шундай қарорга келди: "Агар Чечакка барча эҳтирос ва кучимни берсам, у менга яна ҳам каттароғини туҳфа этади." Ва у Чечакка севгисининг қудратли нафасини пуркади. Бироқ Чечак бундай жунбушни кўтара олмади ва синди.
Шамол уни қад ростлатиб, жонлантиришга уринди, лекин қўлидан келмади. Шунда у сокин қотди, Гулга нафис нафасини йўллади, бироқ у кўз ўнгида сўлиб битаётганди. Шунда Шамол ҳайқириб юборди.
-Мен сенга бор кучимни бердим, сен эса йиқилдинг. Афтидан сенда мени севишга мажол бўлмаган, демакки, мени севмагансан.
Лекин Чечак жавоб бермади. У ўлди.
Кимки севса, ёдида тутсин:
Муҳаббат куч ва эҳтирос билан эмас, меҳр ва тоқатли муносабат билан ўлчанади. Бир марта синдириб қўйгандан кўра, ўн марта ўзни қўлга олган маъқул.