Уч мусулмон киши Византия давлати билан урушга отланди ва бироз вақт ўтгач, асирликка тушиб, Византия подшоси амрига рўбарў келишди. Ҳукмдор асирларга мабодо улар Исломдан юз ўгиришса, қонларидан кечиши мумкинлигини етказишни сўради.
Бандилар мазкур хабарни эшитишганда, буни муҳокама этишга тушишди. Улардан бири, қонуншунос бўлгани деди:
-Шариатга кўра, агар кимдир нимагадир мажбурланса, бу ҳаққоний ҳисобланмайди. Ўзимни юзаки Исломдан воз кечгандек тутаман ва каминага гуноҳ ёзилмажак.
Иккинчиси мутафаккир Али авлодидан эди, у буни эслаб, ишонч билан деди:
-Тангри ҳукми содир бўлганда буюк аждодим менинг ёнимни олур, демакким, диндан хотиржам воз кечсам бўлур.
Учинчиси табиий ҳаётда ишратпараст ва кўчабезори эди. У диндошларининг сўзларини ўйчан тинглаб, ўз қарорини билдирди:
-Менга ҳеч кимса қонунлар талқинини ўргатмаган, ва ёнимни оладиган бирор қариндошим ҳам йўқ. Шу сабабдан ўз эътиқодимдан юз ўгиролмайман ва ўлимга боргум. Бу билан қайсидир жиҳатдан ўзлигимни тузатарман, мингта гуноҳга ботиб ҳаётни давом эттиргандан кўра, эзгу ном қолдириб, мардона ўлган афзал.
Ва барчаси худди шундай ниҳоя топди, уларнинг қай бири ўта самимий бўлгани фақат ёлғиз Парвардигорга аён.