Кичкина қушча қишлаш учун жанубга учиб кетаётганди. Ҳаво шу даражада аёз эдики, жуда ҳам совқотиб, у ерга, кенг дала майдони ўртасига йиқилди. У ҳолсиз ётганида сигир ўтиб, устига ёзилиб қўйди. Сигир ахлати тагида ётиб, қушча илиқ тортди. Мол нажаси уни ҳаётга қайтарди!
Қушча бирдан ўзини бахтли ҳис этди, севинчини намоён этиш учун сайраб юборди. Ёндан ўтаётган мушук қўшиқни тинглаб. қолиб, гап нимадалигини аниқлашга киришди. Овоз манбасини излаб топиб, қушчани пайқади, уни ковлаб, паққос туширди.
Тушунча:
1) Сизни булғаган ҳар ким ҳам душман эмас.
2) Сизни ахлатдан тортиб олган ҳар ким дўст эмас.
3) агар Сизга яхши ва илиқ бўлса, оғизни ёпган маъқул.