Қуён тўнкани устида ўтириб, нимадир ёзарди. Ёнидан тулки чопқиллаб ўтиб қолди:
- Нима ёзяпсан, қуён?
-Диплом иши.
-Нима ҳақда?
-Қуёнлар қандай қилиб тулкиларни ейиши ҳақида.
-Бунақасини қаерда кўргансан?
-Юр, кўрсатаман...
Орадан бироз вақт ўтиб, қуён яна ўша жойида ниманидир ёзарди. Бўри чопиб келди.
-Нима ёзяпсан, ғилай?
-Қуёнлар қандай қилиб бўриларни ейиши мавзусида диплом иши.
-Эсинг жойидами ўзи?
-Мен билан борсанг, кўрсатаман...
Сўнгра ҳам қуён ёзаётганида айиқ яқинлашди.
-Нима ёзяпсан?
-Қуёнлар айиқларни ейиши мавзусида диплом иши.
-Бунақаси қаерда учраган ўзи?
-Борсанг, кўрсатаман.
Сўнгги манзара: ғор, атрофда тулки, бўри, айиқ суякларидан уйилган тоғ, ўртасида суякларга аланглаб боқаётган улкан шер.
Тушунча: Диплом ишининг мавзуси муҳим эмас, илмий раҳбаринг ким эканлиги муҳимдир!