Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jun 30, 2021

Қўшиқчи севган ривоят

Мусиқачи, "Аквариум" гуруҳи фронтмени Борис Гребеншиков дунёни англашни севади ва у бизни гўзаллик асраб қолишига ишонади. У энциклопедик билимларга эга инсон. 1990 йиллар бошида буддавийлик билан жиддий машғул бўлади, Тибетга боради, ҳатто буддизм борасидаги китобни рус тилига таржима қилади. "Қандай яшамоқ керак?" деган саволга (буни ундан кўп сўрашади) у шундай жавоб беради: мендан олдин қадим даврларда айтишларича, шошилмасдан, айнан ҳозир ва шу ерда, ҳар бир лаҳзани ҳис этиб, ўзингда ва атрофингда нимаики содир бўлса, бунга диққат қаратиб яшамоқ керак. Ҳар неки қилинса- унда Тангри мушоҳадасини кўра билиш лозим. Бу мавзуда узоқ сўзлаш мумкин, бироқ шунчаки гапиришмас, бажармоқ муҳим. "
Бир куни Гребеншиков қизиқарли ривоятни ҳикоя қилиб берди.
"Буюк сўфий, донишманд ва шоир Жалолиддин Румий ҳузурига ўғлини етаклаб бир аёл келади ва дейди:" Ўғлим кўп қанд ейди. Илтимос, унга буни бас қилишини гапиринг. Сизга ҳурмати жуда ҳам баланд, айтганингизни сўзсиз бажаради. "
Румий болага синчков назар ташлаб дейди: "Уч ҳафтадан кейин келинг."
Аёл ўйлади: "Ажабо, оддий бир нарсани нега дарҳол айтиб қўя қолмади", бироқ кетиб, орадан уч ҳафта ўтгач, қайтди.
Румий яна деди:" Уч ҳафтадан кейин келинг. "
Аёл янада таажжубга тушди, лекин сўралган вақтда яна келди.
Ўшанда Румий сўзлади: "Ўғлим, гапимни қулоғингга қуйиб ол, кўп қанд истеъмол қилма, бу саломатликка кони зарар".
Аёл ўғлига уни кўчада кутишини айтиб, Румийни саволга тутди: "Устоз, нега оддий бир гапни илк учрашувдаёқ айтмадингиз?"
Румий жавоб қилди: "Гап шундаки, менинг ўзим ширинликка ўчман. Ўғлингга қанд ейишни тўхтатишини айтиш учун ўзим бу одатдан халос бўлишим лозим эди. Бошида бунга уч ҳафта етади деб ўйлагандим, кейин адашганимни тушундим."
Чинакам устоз аломатларидан бири, у ҳеч қачон ўзи босиб ўтмаган илмга чорламайди. Унинг сўзлари-ўз ҳаёти аксидир, у билим ва тажрибада муштарак, закийлиги китоблардан эмас, умрида кўрган кечирганларидан тўпланган.
"Ҳаётнинг барча даражасида битта қонун ҳукм суради: келгуси дунёимизни шу ерда оширган билимларимиз орқали танлаймиз. Мабодо шу ерда бесаводликни танлаб, илмимизни қўшимча тўйинтирмасак-келгуси дунё ҳозиргисидан фарқ қилмайди, унинг чегаралари сақланиб қолади.". Ричард Бах." Жонатан Ливингстон лақабли чорлоққуш. "



Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari