Free HTML5 by FreeHTMl5.co May 06, 2021

Ғамгин ҳолат.

Уч сичқон зоҳиднинг ёнига келишди:.
У ҳар бирига шундай деди:
-Сен уннинг ичида яшаб олгансан, лекин у бутун уруғ-аймоғингга етиб ортишига қарамасдан эзгу бўлиб қолмадинг...
- Сен китоблар қабатида яшаб, уларнинг кўпини кемириб битирдинг, бундан маълумотли бўлиб етишмадинг...
-Сен эса муқаддас жисмлар орасига кирдинг, бундан авлиё нафас бўла олмадинг...
-Бешак, сичқонлар, сизлар одам бўла оласиз. Улар сингари ато этилган хазинани еб тугатасиз.

*** *** *** *** ***

Уч арслон зоҳиднинг ёнига келишди.
Зоҳид ҳар бирига деди:
-Сен ҳозиргина оиласи бағрига шошган йўловчини чавақладинг.
-Сен кўзи ожизнинг бирдан бир қўйини ўғирладинг.
- Сен эса жарчининг керакли улови-тулпорини йўқ қилдинг.
-Сизлар одам бўла оласиз. Қўрқинчли совут кийиб, жангни бошланг. Бироқ одамлар сиздан ошиб тушиб шафқатсиз бўлса, ҳайратга тушманг.

*** *** *** *** ***

Уч каптар зоҳид ёнига яқинлашди.
У ҳар бирига деди:
-Сен ўзганинг донини чўқилаб, ўзлаштирдинг.
-Сен доривор гиёҳларни ташиб, ўзингни муқаддас қуш санадинг...
-Сен бегона ибодатхонада қўниб, иримкашлигинг туфайли ўзингни озиқлантиришга мажбурладинг.
-Бешак, каптарлар, одам бўлиш вақтингиз етди. Сурбетлик ва иримкашлик сизни боқади.



Ушбу ривоятни болаларга ўқиб бериб, дедим: " Юрагингиз нима деса, шуни айтинг. "Барчаси гапиришди, тортишишди, муҳокама қилишди, ажабланишди, исботлашди... Фақат бир қизча жимгина тинглаб ўтириб, бирдан йиғлаб юборди.
" Нега йиғлаяпсан? "-деб сўрадим ундан. У жавоб қилди:" Одамларга раҳмим келиб кетди. "


Шалва Амонашвили, педагог.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari