Бўрилар бир итни қувиб етишди, қуршовга олиб, уни еб ташлашмоқчи бўлишди. Кучук улардан уни ўлдирмасликни ялиниб ёлворди, ўрнига қўйларни тутиб бериш ва ҳоказоларга ваъда берди. Бўрилар ўйлаб, уни гала ичида қолдиришни маъқул кўришди. Ит икки йил уларга ҳаммасини ўргатди, отар жойларини кўрсатди, улар билан бирга ов қилди...
Одатдагидан кўра қиш жуда ҳам қаҳратон кечди , ов бароридан келмаган, бўрилар қақшатқич оч, бундан тажанг эдилар. Нима қилмоқ керак? Барибир итни ейишга қарор қилишди. Еб қўйишди. Суякларни кўмишди. Жойига мармартош ўрнатишди. Ёдгорлик кимдан деб ёзишга узоқ ўйланишди. "Дўстларидан" ми? Ахир уни паққос туширишган экан, қандайига дўст бўлишсин... "Душманларидан" ми? Ахир икки йил ёнма-ён, бир тану бир жон бўлиб яшашган, бирга ов қилишган, ораларида хафагаргарчилик ҳам ўтмаган. Ахийри ўйлаб-ўйлаб ёзиб қўя қолишди: "Ҳамкасбларидан."