Жангчи баҳодир саҳро бўйлаб кетарди. Унинг манзили узоқ эди. Йўлда у совут, дубулғаларини йўқотиб қўйди. Қўлида фақат шамшир қолди. Баҳодир оч эди, уни ташналик азобларди. Тўсатдан у кўлни кўриб қолди. Бор кучини тўплаб, сувга талпинди.
Бироқ сув бўйида уч бошли аждарҳо ўтирарди. Жангчи қилични олиб, қолган мадори билан маҳлуққа ташланди. Кун охирлади, иккинчиси ҳам. Аждарҳонинг икки боши кесилди. Учинчи кун аждарҳо кучини йўқотиб йиқилди. Унинг ёнида баҳодир ҳам узала тушди, чунки унда ҳам оёққа туришга ва қилич ушлаш учун қувват қолмаганди.
Шунда аждарҳо деярли сўнган овозда сўради:
-Баҳодир, ўзи сен нима истагандинг?
- Сув ичишни.
-Ича қолсанг бўларди...
Тушунча: ҳаётингизни мураккаблаштирманг.