Free HTML5 by FreeHTMl5.co Jun 13, 2021

"Бирга бахтлимиз!"

Қачондир қайсидир антрополог африкалик қабила болаларига бир ўйинни ўйнаб кўришни таклиф қилибди. У саватга турли ширин меваларни жойлаб, дебди: "Кимки дарахт ёнига биринчи бўлиб, чопиб келса, саватга эга бўлади."
У югуришни бошлаш учун имо-ишора қилганида, бир нарсадан таажжубда қотиб, ёқа ушлабди. Болалар бир текис, баробар, бир бирларининг қўлларини ушлашганча, биргаликда дарахтгача чопиб келишибди ва меваларни тенг бўлишибди.
У болалардан сўради: "Нега бундай қилдингиз, ахир ҳар бирингизда саватни тўлалигича ўзингизга олиш имкони бор эди? "
Болалар ажабланиб жавоб беришди: "Убунту." Яъни бошқалар бахтсиз экан, қандай ёлғиз ўзинг бахтли бўлишинг мумкин?
Убунту-уларнинг хос ривожида "Мен борман, чунки Биз бормиз!" маъносини англатади.
Мазкур қабила ўзларини улардан устун кўрадиган ва тараққий ҳисоблайдиган жамиятлар йўқотиб юборган бахтиёрлик сиридан воқифдир.

Saxifadagi eng mashxurlari
Eng mashxurlari